Aйни дамда Шотландиянинг «Глазго Рейнжерс» жамоасида бош мураббий вазифасини бажараётган собиқ футболчиси - Стивен Жеррард "Xigh Perfomance" падкастида фаолиятидаги энг оғир кун ҳақида фикр билдирди.
Ёдингизда бўлса, "Ливерпуль" Брендон Рожерс бошчилигида чемпионлик учун кураш олиб бораётган пайтда, Жеррард "Челси"га қарши ўйинда қўпол хатога йўл қўйган эди. Aйнан ўша, хато якунда аламли мағлубиятга сабаб бўлган ва «Ливерпуль»ни узоқ кутилган чемпионликдан мосуво қилган эди. Собиқ футболчи узоқ йиллик танаффусдан сўнг, ўша воқеани ёдга олди.
"Aфсуски, «Челси»га қарши учрашувдаги хатони ҳали-ҳамон ўзим билан олиб юраман. Бу мен иштирок этган энг ачинарли ва аламли эпизод сифатида ўтмишда қолиши турган гап. Бу воқеа менинг ҳаётимга қандай таъсир ўтказганини очиғи билмайман. Шуниси аниқки, ушбу хатони ҳали-ҳамон ёдимда сақлаб келяпман.
Шундай бўлсада, мураббий бўлиб бир нарсани англадим. Ўтмишдаги қилинган хатолар инсонни тажрибалироқ қилиб боради. Гап шундаки, ҳар қандай хатодан сўнг, инсон нимадир ўрганади. Эътиборлиси шундаки, бу ўгит унинг хотирасида абадий қолади.
Aйни дамда, менинг танам максимум натижа қайд этиш учун ҳаракат қилмода, бироқ бу даражага чиқишим учун миям ҳам шу темпда ишлаши лозим. Шундай экан, баъзан қўпол хатолар инсон учун янги эшикларини очиши, уни ўз устидан ишлашга мажбур қилиши турган гап. Aйнан шу омил сабабли, мураббийлик фаолиятимда хато қилишдан қўрқмайман. Мен «Глазго Рейнжерс»ни олға бошламоқчиман. Бу ерда, максимум натижа қайд этиш учун барча имкониятлар мавжуд. Бундан фойдаланиш керак холос.
Бугунги кунда мураббийликка тўлиқ ўзимни бағишлаганман десам, адашмаган бўламан. Сабаби, ушбу касб менга етарлича адреналин бермоқда. Ундан лаззат оляпман. Мухлисларимизни хурсанд қилиш учун олдинга қадам ташлашда давом этамиз. Ҳар қандай хато инсон учун нимадир ўрганиш имконини яратади. шу боис, унинг оқибатларини эмас, ундан олиниши мумкин тажриба ҳақида бош қотириш лозим."