ПСЖ яна Массимилиано Аллегри номзодига қайтди. Бу ҳақда Франция матбуоти ёзмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, парижликлар Томас Тухель ўрнига Аллегри асосий номзод бўлиб турибди. Шунингдек, ПСЖ шорт-листида "Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ҳам ўрин олган.
Маълумотларга кўра, Тома Тухель яқин келажакда Париж клубини тарк этиши кутилмоқда. Клуб раҳбарияти унинг ишидан қониқиш ҳосил қилмаяпти.