Италиянинг «Интер» клуби ҳимоячиси Эшли Янг ЕЧЛ доирасида «Шахтер» (0:0) клубига қарши бўлиб ўтган учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Асосийси гол ўтказиб юбормадик. Бироқ, ўйинни назорат қилганимизни ҳисобга оладиган бўлсак, уйимизга уч очко билан қайтмаётганимиздан хафамиз. Энди кейинги ўйин ҳақида ўйлашни бошлаймиз.
Бизнинг гуруҳ жуда қийин, албатта, бу Чемпионлар Лигаси. Кейинги ўйинларда ҳам очколарни жамғаришимиз керак ва эҳтимол бугунги дуранг якунда биз учун ижобий натижа берар.
«Реал»га қарши баҳс ҳам бошқа ўйинлардек қийин бўлади. Аммо, бугунгидек ўйин намойиш этадиган бўлсак, у ҳолда "Реал"дан очко оламиз», – деди Янг.