"The Independent" журналисти Мигель Дилейни «Твиттер» орқали УЕФА техник комиссиясининг Европа чемпионлар лигаси мавсум-2019/2020 бўйича баъзи ҳисоботларини эълон қилди.
Мусобақанинг энг тезкор футболчиси сифатида «Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Килиан Мбаппе тан олинди. "Бавария"га қарши ўйинда франциялик футболчининг максимал тезлиги 33,98 км/соатга етган.
Бу борадан иккинчи поғоанини «РБ Лейпциг» ҳимоячиси Лукас Клостерманн эгаллади. Унинг «ПСЖ»га қарши учрашувдаги тезлиги 33,82 км/соатни ташкил қилди.
Кучли учликка «Аталанта» ҳимоячиси Ханс Хатебур кирди. У «ПСЖ»га қарши баҳсда 33,71 км/соат тезлик билан югурган.