Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

«Қўқон-1912» шифокори: «Норбеков ҳамда Бердиевнинг аҳволи биз ўйлагандан анча яхшироқ»

Баҳо:
+ | -

Сoca Cola суперлигасининг 21-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – АГМК учрашувида Қўқонликларнинг икки нафар футболчиси жиддий жароҳат олган эди. Суҳроб Бердиев ҳамда Шоҳназар Норбековларнинг саломатлиги борасида хавотир олиб кўплаб мухлислар ҳамда ОАВ ходимларидан мурожаатлар бўлмоқда. Биз “Қўқон-1912” жамоаси шифокори Бобурхўжа Абдазовдан футболчиларнинг аҳволи қандайлиги ҳақида сўрадик.

"АГМК билан бўлиб ўтган ўйин биз учун эсдан чиқмайдиган ўйин бўлди десам бўлади. Сабаби икки нафар футболчимиз ўйин давомида жиддий жароҳат олиб , тез ёрдам машиналари хизматидан икки марта фойдаланишимизга тўғри келди. Норбеков бир сутка давомида Қўқон шаҳридаги тез тиббий ёрдам марказида шифокорлар назоратида бўлиб турди. Кеча Тошкент шаҳридаги "Республика тез тиббий ёрдам илмий маркази"да  Шоҳназар Норбеков ҳамда Суҳроб Бердиевларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказдик. Тиббий кўрик натижаларига кўра Норбековга “пешона суяги ташқи пластинкасининг синиш” ташҳиси қўйилди. Мутахассис шифокорлар бу вазиятда беморнинг хохишига қараб пластик жарроҳлиги амалиётини  қўлласа бўлади. Агар ўзи истамас операциясиз ҳам даволаш мумкинлигини таъкидлашди. Норбеков жарроҳлик амалиётидан воз кечди.Шоҳназар барча дори дармонлар билан таъминланиб,  уй шароитида даволаш муолажаларини  ўтказадиган бўлди. Бизни хурсанд қилгани Шоҳназарнинг пешона суяги ички пластинкасига  зарар етмаган.

Суҳроб Бердиевга эса “ўнг оёқ кичик болдир пастки 1/3 қисми ҳамда ички тўпиқ суягининг синиши” ташҳиси қўйилди. Бердиевга Қўқон шаҳар тез тиббий ёрдам  марказида  дастлабки текширувлар ўтказилиниб, ўша жойнниг ўзида оёғига гипс боғламлари қўйилган эди. Футболчи республика шошилинч тиббиёт ёрдам  марказида қайта кўрикдан ўтказилгандан сўнг, бу ердаги  ҳамкабларимиз билан маслаҳатлашган ҳолда бироз шошилмасликка қарор қилдик. Бердиев бир хафта давомида шифокорлар назоратида бўлиб туради. Агар синган суяклар гипс ёрдамида битишни бошласа жарроҳлик амалиёти қўлланилмайди. Акс ҳолда эса футболчи жарроҳлик столига ётишига тўри келади.

Ҳар икки футболчилар  камида 30-45 кун оралиғида даволанишига тўғри келади.

Шу ўринда футбол учрашуви куни бизга ўзларининг амалий ёрдамларини берган АГМК шифокори Ислом ака Абаевга ҳамда Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифокорларига ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтаман".

Манба: https://t.me/FCKOKAND
Киритилди: 13:59, 28.10.2020.
Ўқилди: 2197 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.