Кириш Регистрация

Суперлига. «Сўғдиёна» 7 та гол урилган ўйинда «Бухоро»ни таслим этди

Баҳо:
+ | -

Coca-Cola Суперлига 21-турининг сўнгги ўйинида «Бухоро» ва «Сўғдиёна» жамоалари 29 октябрь, пайшанба куни ўзаро баҳсга киришди.

Учрашувнинг 10-дақиқасида Суҳроб Неъматов бухороликларни олдинга олиб чиқди. Бунга меҳмонлар тезда Жасур Ҳасанованинг иккита голи билан жавоб қайтарди. 34-дақиқада Зоҳир Пиримовнинг киритган тўпидан кейин жамоалар танаффусга дуранг натижаси билан йўл олди.

Иккинчи бўлимда жиззахликлар мезбонлар дарвозасини жавобсиз уч бор аниқ нишонга олди. Шоҳруз Норхоновнинг дубли ва Баҳодир Насимовнинг голи «Сўғдиёна»га йирик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди.

Ушбу ғалабадан кейин «Сўғдиёна» очколарини 30 тага етказиб олди ва 7-ўринда бормоқда. «Бухоро» (11) эса мусобақа жадвалининг сўнгги поғонасидан жой олган

Coca-Cola Суперлига, 21-тур
29 октябрь, пайшанба
«Бухоро» — «Сўғдиёна» 2:5
Голлар: 1:0 – 10, пенальти Неъматов, 1:1 – 11 Ҳасанов, 1:2 – 25 Ҳасанов, 2:2 – 34 Пиримов, 2:3 – 48, пенальти Норхонов, 2:4 – 64 Норхонов, 2:5 – 88 Насимов.
«Бухоро»: Сардор Қобулжонов, Миржалол Жумаев, Бобуржон Аманов, Суҳроб Неъматов, Жасур Ҳакимов, Зоҳир Пиримов (Иззатилла Абдуллаев, 84), Жасур Ҳасанов, Бекзод Сайидов (Муҳаммад Ғиёсов, 74), Эргаш Исмоилов (Беҳруз Садиллоев, 84), Илҳомжон Алижонов, Файзуллобек Жуманқўзиев.
«Сўғдиёна»: Ширинбой Абдуллаев, Сардор Қулматов, Искандар Шойқулов, Аюбхон Номанов, Жамшид Болтабоев (Санжар Рашидов, 84), Шоҳруз Норхонов (Баҳодир Насимов, 84), Жасур Ҳасанов (Саҳоб Рашидов, 87), Санъат Шихов (Шоҳбоз Жўрабеков, 46), Шавкат Муллажонов, Жавоҳир Қаҳрамонов (Даниэль Насриддинов, 84), Марко Колакович.
Огоҳлантиришлар: Исмоилов (72), Шойқулов (76), Колакович (82), Садиллоев (85), Ҳакимов (90).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:26, 29.10.2020.
Ўқилди: 3016 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4116]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3850]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3554]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3180]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2477]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2414]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2303]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2072]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [2049]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [2008]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик