Коронавирусга чалинган "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг карантин муддати 3 кундан кейин якунланади. Бу ҳақда "Football Italia" хабар тарқатди.
Италия илмий-техник қўмита тасдиқлаган протоколга кўра, футболчи организмида вирус миқдори кўп эмаслиги ва ундаги касаллик симптомсиз кечаётгани боис, унинг тест натижаси мусбат чиқаётган бўлса ҳам 21 кунда карантиндан чиқиши мумкин. Ҳозирги ҳолатда португалиялик ўйинчи бошқаларга инфекция юқтирмайди.
Аммо Роналдунинг тест натижаси манфий бўлмагунча, у баҳсларда иштирок этмайди. У фақат машғулотда қатнашиши мумкин.