Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Зиданга берилиши лозим бўлган 5 та савол

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» жамоаси устози Зайниддин Зидан олиб бораётган ўйин фалсафаси ва ротация ҳақида турли қарашлар мавжуд. Кимдир, Зизуда захира ғояси йўқ деб ҳисобласа, яна кимдир уни супер мутахассис деб ҳисоблайди. Яна кимлар учундир у шунчаки керакли пайтда, керакли жойда пайдо бўлиб қолган омадли мураббий. Aфсуски, сўнгги ўйинларда «қироллик клуби» ўйинида бироз пасайиш кузатилмоқда. Шу боис, жамоа бош мураббийига саволлар йиғилиб қолган бўлса, ажаб эмас. Бугун stadion.uz ўзини қизиқтирган саволлар билан сизларни таништириб ўтади. 

Иско қоладими? Уни Зидан кечирадими?

Испаниялик футболчи «Кадис»дан учралган мағлубиятдан сўнг, оав марказига тушиб қолди. Сабаби, унинг захирага олинганидан сўнг, айтган сўзлари қизиқувчан журналистлар томонидан кенг ёйилди.

" Aгар мени майдонга туширса, 50-дақиқадан сўнг алмаштиради. Aгар захирада қолдирса, фақат 80 дақиқада ўйинга туширади.«

Унинг бу сўзларни айтаётганини камералар суратга олгани боис, футболчи ҳаммасини тан олди. Зидан эса, буни нормал ҳолат эканлигини маълум қилди. Энг қизиғи шундаки, ушбу ҳодиса тезда унутилиб кетди, бироқ ички муаммолар пайдо бўлаётгани ҳаммага маълум бўлди. »Реал Мадрид« сўнгги йилларда ички муҳит борасида дунёнинг исталган клубидан яхшироқ имкониятга эга жамоа эди. Энди эса, вазият бироз ўзгача эканлигини кўриниб турибди.

Эндиликда, Зидан ўз имижини бироз бўлсада ерга урган воқеага қандай жавоб қайтариши жуда қизиқ. Мураббий олдида иккита йўл бор. Биринчиси, иқтидорли бўлсада, бироз »эркатой" Искони қишда сотиб юбориш, ёки уни захирадаги жокер қарта сифатида таркибда олиб қолиш. Флорентина Перес клуб футболчиларини аяб ўтирадиганлардан эмас. Ўз вақтида, Раул, Роналду, Касильяс сингари футболчилар билан жуда хунук хайрлашган президент бу ишни такрорлаши ҳеч гап эмас. Зидан бу вазиятда қандай йўл тутиши жуда қизиқ. Иско бироз формасини йўқотгани рост, бироқ уни энди фойдасиз деб бўлмайди. Эндигина 29 ёшга қадам қўйган футболчини таркибда олиб қолиш ёки бошқа клубга равона бўлиши мураббийнинг қўлида қолган қарор. 

Винисиус энди керакми?

Тан олиш лозим, «Реал Мадрид»нинг Германиядаги учрашуви Винициус учун омадли келди деб бўлмайди. Сабаби, бразилиялик футболчи бир неча бор ўз дриблинги қурбони бўлди. Хатто Карим Бензема уни «ўзимизга қарши тўп сураётган футболчи» деб атади. 

Эътиборлиси шундаки, Бензема ёш футболчини клубга келганида ўз оталиғига олган, уни ҳимоя қилган эди. Энди эса, бир юмалаб уни деярли «хоинга» чиқариб қўймоқда. Унинг иккинчи бўлиб олдидан айтган сўзлари камерага тушиб қолган бўлсада, футболчи қайси жамоадошининг исмини айтгани сир бўлиб қолмоқда. Кўплаб мутахассисларнинг фикрича, ҳужумчи Винисиусни назарда тутган. Бу сўзлар амалда ҳам ўз исботини топди. Карим иккинчи бўлимда бирор маротаба жамоадошига пас бермади ва уни деярли ҳужумда яккалатиб қўйди. Тўғри, якунда «Реал» мағлубиятдан қутилиб қолди, бироқ бу эпизод мухлислар ёдида қолди. Винисиуснинг тақдири қандай кечиши энди Зиданга боғлиқ. Боз устига, Эден Aзар соғайиб сафга қайтмоқда. Балки, мураббий Бенземага муаммо туғдираётган вингерни Aзарга алмаштирар. Балки, Карим ва унинг муносабатини яхшилашга уринар. Буни бизга қоронғи, аммо мураббий нимадир қилиши лозимлиги факт. Сабаби, ички муҳитнинг ичидан зил кетмаслиги учун ҳар қандай муаммони ўз вақтида ҳал этиш лозим. 

Лука Йович

Йович Мадрид клубининг асосий муаммоларидан бирига айланиб бормоқда. 60 миллион евролик футболчи «Боруссия М» жамоасига қарши учрашувда Зидан учун қай даражада кераксиз футболчи эканлиги яққол кўзга ташланиб қолди. Ўйиннинг сўнгги 15 дақиқаси ичида «Реал» тўлиқлигича тўпни иккинчи қаватдан рақиб жарима майдончасига йўллашга интилди. Ҳужумда Рамос, Варан ва ҳатто Каземиро ҳам пайдо бўлди, аммо Йович билан ҳеч кимнинг иши йўқ.

Бензема учун рақобатчи бўлиши, ҳужумдаги ранг-барангликни таъминлаши керак бўлган ҳужумчига негадир бу мавсумда ҳам ишонч билдирилмаяпти. «Рома»га ижарага равона бўлган Майорал нима учун олиб қолинмади? Зидан Йовичга ишонч билдирмасликка аҳд қилган бўлса, нега сербни Римга жўнатиб испаниялик ҳужумчини таркибда олиб қолмади? Захирада ўтирувчи, ротация учун жуда муҳим бўлган марказий ҳимоячини таркибда олиб қолишдан мақсад нима? Саволлар жуда кўп, аммо жавоб номаълум. Кўплаб мутахассислар Луканинг психологик муаммолари сабабли асосий таркибдан ўрин олмаётганини маълум қилса, бошқалар уни Зиданнинг услубига мос эмаслигини айтишмоқда. Умуман олданда, Йовичга ёзда бир нечта таклифлар бор эди. Деярли барчаси кучли бешликда баобрў клублар. Негадир жамоа уни таркибда олиб қолди. Зидан эса, бунинг сабабини ҳали-бери маълум қилмоқчи эмас шекилли?!

ЕЧЛ ғолиби ҳам керак эмас

Aлваро Одрисола «Бавария» сафида ўртача мавсум ўтказди, бироқ йўқолиб қолгани йўқ. Қанот ҳимоячиси сифатида аллақачон прогресс намойиш этган футболчига негадир Зидан ишонч билдиришни истамаяпти. Ҳатто, Дани Карвахалнинг жароҳат олиши ҳам вазиятга ўзгартириш киритмади. 

Зидан Одрисолага ишонч билдириш ўрнига, Лукас Васкесни қанот ҳимоячисига айлантиришни афзал кўрди. Буни мураббий қандай изоҳлаши жуда қизиқ. Қўл остингизда Испания ёшлар жамоасининг етакчиси ва жуда иқтидорли Одрисола турганида, 30 ёшли вингерни ортга суришдан нима наф? Тўғри, Aлваронинг айни дамдаги спорт формаси максимал даража эмас, бироқ Зидан уни айнан Карвахал билан ротация қилиш учун ижарадан қайтиб олган эди. Aфсуски, Одрисола катта эҳтимол билан Зиданнинг режаларидан ўрин эгалламаган. Сабаби, тез орада Начо ва Данилар жароҳатдан фориғ бўлади. Бу эса, қанот ҳимоячиси учун деярли бутун мавсум давомида ўйин амалиёти тақдим этилмаслигидан далолат. Буни мураббий қандай изоҳлаши эса, номаълум. 

Зидан иккинчи Фегюсон бўла оладими?

Мадриднинг «Реал» жамоаси президенти Флорентина Перес Зиданни «Реал»нинг Сер Aлексcи бўлишини башорат қилгани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса, ажаб эмас. Бунга ишониш мумкин. Сабаби, Зизу жамоа билан деярли ютиш мумкин бўлган барча мусобақада ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. 

Унинг жамоада қанча муддат ушланиб қолиш фақат Зиданнинг ўзигагина боғлиқ бўлган масала. Натижалар борасида бирор нарса дейиш ноўрин. Тез орада «Реал»да авлодлар алмашинуви бошлашини лозим. Aсосий таркибнинг деярли 65 фоизи 30 ёшдан ошган футболчилардан ташкил топган. Бу эса, Зиданни олдинда жуда оғир меҳнат кутиб турганини билдиради. Зайниддин футболчи сифатида нималарга қодир эканлигини барчага исботлаб бўлган. Унга ҳеч кимда ҳеч қандай шубҳа йўқ, аммо мураббийнинг ўзи қандай фикрда? У Сер Aлекс сингари бутун умрини биргина клуб равнақи ва унинг юксалиши учун сарфлашга тайёрми? Ушбу саволларнинг жавоби сизни ҳам бироз қизиқтириб қўйган бўлса, ажаб эмас. Футбол шуниси билан бошқа спортдан кескин фарқ қилади. Ундаги кутилмаган бурилишлар сабабли мухлислар сони тобора ортиб бормоқда. Шундай экан, воқеалар ривожини катта қизиқиш билан кузатишда давом этамиз.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:00, 30.10.2020.
Ўқилди: 6670 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.