Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Бектемир Мелиқўзиев мексикалик рақибини 3-раунддаёқ даҳшатли нокаутга учратди (видео)

Баҳо:
+ | -2

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн (-76,2 кг) тоифасида рингга чиқаётган Бектемир Мелиқўзиев (6-0, 5 КО) Тошкент вақти билан 31 октябрь тонгида ўзининг навбатдаги жангини мексикалик Алан Кампага (17-6, 11 КО) қарши ўтказди.

Жанг Бектемирнинг катта устунлиги билан бошланди. 2-раундда ўзбекистонлик боксчи рақибини нокдаун ҳолатига ҳам тушириб қўйди. 3-раундда эса Бектемирнинг кучли зарбаларидан сўнг мексикалик боксчи нокаут ҳолатига тушди. Шу тариқа Мелиқўзиев профессионал боксдаги 6-ғалабасини нишонлади.

Бектемир ушбу ғалабаси орқали WBO Intercontinental камарига эга чиқди.

Манба: @ufcboxuzbot
Киритилди: 07:48, 31.10.2020.
Ўқилди: 15266 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик