Испания чемпионатининг 8-тури доирасида «Реал» ўз уйида «Уэска»ни қабул қилиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Баҳснинг 60-дақиқасида Винисиус Жуниор захирадан майдонга тушди. Ярим соат давомида бразилиялик футболчи ва Карим Бензема бир-бирларига 8 марта узатма беришди.
Аввалроқ Европа чемпионлар лигаси доирасида Менхенгладбахнинг «Боруссия»га қарши ўйинда Бензема Винисиусдан норози бўлганди. Кейинчалик футболчилар ўзаро келишиб олишди.