Кириш Регистрация

«Атлетико» — Ла лигадаги мағлубиятсиз ўйинлари серияси бўйича 4-ўринга кўтарилди

Баҳо:
+ | -

31 октябрь куни «Атлетико» клуби Памплонада «Осасуна» меҳмони бўлиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Opta" тарқатган хабарга кўра, мадридликлар Ла лигадаги ғалабасиз ўйинлари серияси бўйича ўз рекордини янгилашди. Симеоне жамоаси 22та ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти — 13 ғалаба ва 9 дуранг. Ушбу серия Примера тарихидаги 4-кўрсаткич ҳисобланади.

«Депортиво» клуби ҳам 1994 йилда Испания чемпионати доирасида кетма-кет 22та ўйинда ютқазмаган эди.

Ла лигадаги мағлубиятсиз ўйинлар серияси бўйича «Реал» (31та ўйин, 1988-1989), «Реал Сосьедад» (38та ўйин, 1979-1980) ва «Барселона» (43та ўйин, 2017-2018) клублари энг яхши натижаларни қайд этишган.

«Атлетико» Испания чемпионати доирасида сўнгги марта 2020 йилнинг 1 февраль куни сафарда «Реал»га ютқазган эди (0:1).

Манба: sport24.ru
Киритилди: 01:41, 01.11.2020.
Ўқилди: 2583 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.