Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Ла лига. «Барселона» кетма-кет тўртинчи ўйинда очко йўқотди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 8-тури доирасида "Барселона" меҳмонда "Алавес" клуби меҳмони бўлиб, муҳим очколардан маҳрум бўлди.

Мезбонлар биринчи бўлимда ишончли ҳимояланишди. Ансу Фати дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиққан пайтда гол ура олганида, эҳтимол, ҳисоб бутунлай бошқача бўлиши мумкин эди.

Учрашувнинг 31-дақиқасида Пике ва Нетонинг қўпол хатосидан сўнг "Алавес" ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Гол муаллифи — Луис Риоха.

"Барса" бош мураббийи иккинчи бўлим бошида бирданига 3та ўзгаришга қўл урди. Бунинг натижасида жамоа ўз ўйинини кучайтирди. Боз устига, баҳснинг 62-дақиқасида мезбонлар ярим ҳимоячиси Хота Пелетейро иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. Каталониялик эса орадан бир дақиқа ўтиб ҳисобни тенглаштиришди. Тўп мезбонлар ҳимоячисининг оёғида рекошет орқали Гризманнга бориб тушди ва Антуан тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб, ҳисобни тенглаштирди.

Қолган дақиқаларда "кўк-анорранглилар" ғалаба қозониш учун дарвоза томон жуда кўп зарбалар йўллашди. Аммо "Алавес" посбони Фернандо Пачеко қаҳрамонлик кўрсатиб, барча зарбаларни қайтарди. У ўйин давомида 8та сэйв намойиш этди.

Шу тариқа, «Барселона» Ла лига доирасида кетма-кет тўртинчи ўйинда ғалаба қозона олмаяпти. Куман жамоаси 8 очко билан жадвалда 12-ўринни эгаллаб турибди.

Ла лига, 8-тур
Алавес – Барселона 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 31 Риоха, 1:1 – 63 Гризманн.
Алавес – Пачеко, Химо Наварро (Агиррегабириа, 41), Лагуардиа, Дуарте, Лежен, Батталья, Мендес (Томаш Тавареш, 58), Пина (Марин, 72), Хота, Риоха (Ману Гарсия, 72), Дейверсон (Хоселу, 57).
Барселона – Нето, Лангле (Педри, 46), Пике, Альба (Дест, 69), Серджи Роберто, Бускетс (Пьянич, 46), де Йонг, Дембеле (Тринкау, 46), Фати (Брэйтуэйт, 78), Гризманн, Месси.
Огоҳлантиришлар: Хота (15), Дейверсон (22), Месси (39), Бускетс (44), Лангле (44), Дуарте (87).
Четлатиш: Хота (62).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:07, 01.11.2020.
Ўқилди: 6361 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.