Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Шуҳрат Тошпўлатов: «Бугун Суперлигадаги энг қийин ғалабаларимиздан бирини қўлга киритдик»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 22-турдан ўрин олган «Насаф» — «Қўқон-1912» (1:0) учрашувидан сўнг, қаршиликлар мураббийи Шуҳрат Тошпўлатов бугунги беллашув ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўтган турда “Металлург” жамоасига қарши кечган баҳсдан сўнг дисквалификация қилинган эди.

— Йигитларимизга миннатдорчилигимизни билдирамиз. Рақибнинг стандарт вазиятларда хавфли ўйнашини билардик. Мавсум давомида стандарт вазиятлардан кўплаб голлар уришган. Футболчилар ҳимояда тартибли ўйнашди. Ҳужумда юзага келган имкониятларнинг биридан унумли фойдаландик. Фурсатдан фойдаланиб кўп сонли мухлисларимизни ишончли ғалаба билан табриклайман, — деди Шуҳрат Тошпўлатов.

— Бугунги учрашувнинг ҳақиқий қаҳрамони жамоа дарвозабони бўлди...
— Дарвозабон ярим жамоа деб бежиз айтилмаган. Ўйин ҳақиқий марказий номига мос бўлди. Йигитларга яна бир бор бутун вужуди билан ҳаракат қилгани учун раҳмат айтиб қоламан.

— Шерзод Насруллаевнинг жароҳати жиддий эмасми?
— Шерзод Насруллаев ва Дилшод Саитовнинг жароҳати қай даражада жиддий эканлигини билмаймиз. Ўйлайманки, хавфли эмас. Ечиниш хонасида кўрганимизда ҳам яхши эди. Жамоага бир неча кун таътил берамиз ва ўз қароргоҳимизда йиғиламиз.

— Бош мураббийнинг ёнингизда бўлмагани қийинчилик туғдирмадими?
— Албатта қийинчилик туғдиради. Рўзиқул Бердиевнинг тавсияларини ўйиндан олдин ва танаффус пайтида тинглаб футболчиларга етказиб беришга ҳаракат қилдим. Барибир озгина бўлсада ҳаяжон бўлди.

— Бугун «Насаф»нинг мавсумдаги энг оғир финалга тенг ўйини бўлдими?
— Шундай деса ҳам тўғри бўлади. Барча шу вақтгача ўтказган учрашувларимиз ичида энг оғир ғалабани қўлга киритдик. Ҳисоб ҳам буни айтиб турибди. Ғалаба қозониш учун рақибдан битта кўп гол уришинг керак.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 06:54, 01.11.2020.
Ўқилди: 3051 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.