Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико

"Машъал" ва "Бунёдкор" Элдор Шомуродов трансферидан қанча ишлаб олиши керак?

Баҳо:
+ | -

Россия нашрларининг қайд этишича, Элдор Шомуродовнинг трансфери "Женоа" учун 7,5 миллион еврога тушган. Футболчини тарбиялашда иштирок этган клублар бирдамлик механизмига кўра мазкур сумманинг 5 фоизини тегишли тартибда "Женоа"дан олиши лозим. Бунда футболчининг 12 ёшдан 23 ёшгача бўлган даврида шуғулланган клубларига пул тўлаб берилади.

Элдор 2007 йил 12 ёшга қадам қўйган ҳамда 2014 йилга қадар "Машъал" шарафини ҳимоя қилган. Демак, "Машъал" умумий ҳисобда 225 000 еврога эга чиқиши керак.

"Бунёдкор" клуби эса 2015-2017 йиллардаги ҳолати учун "Женоа"дан 112 500 евро пул олишга ҳақли. Бирдамлик механизмидан қоладиган яна 37 500 га "Ростов"нинг ўзи эга чиқади.

Изоҳ. Бунда "Женоа" 7,5 миллион еврони "Ростов"га бирданига ташлаб берадими ёки қисмларга бўлибми, мана шу жиҳатни ҳам инобатга олиш керак. Бунда олинадиган сумма ўзгармайди, фақатгина унинг қай тартибда олиниши белгиланади.

Манба: Диёр Имомхўжаев телеграм канали
Киритилди: 12:29, 02.11.2020.
Ўқилди: 5526 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.