The Telegraph нашрининг тарқатган маълумотига қараганда, Англиянинг «Вулверхэмптон» клуби футболчиси Адама Траоре келаси йилнинг ёзида жамоани тарк этиши мумкин.
24 ёшли футболчига «Барселона» ва «Реал» клублари қизиқиш билдирмоқда. Ҳар икки клубнинг скаутлари Траорени ўйинларини синчковлик билан кузатиб келишмоқда.
Хабарда ёзилишича, «тулкилар» Траоре борасида тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр, агар келиб тушадиган таклиф 70 миллион евродан кам бўлмаса.