Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

ЕЧЛ. Ғалабани соғинган жамоалар тўқнашуви (превью)

Баҳо:
+1 | -

Жорий мавсум Европа Чемпионлар Лигаси доирасидан ўрин олган дастлабки икки учрашувда атиги бир очко тўплаган Мадриднинг "Реал" жамоси 3-тур баҳсида "Интер"ни меҳмон қилади. Испан гранди Чемпионлар Лигасида кетма кет тўрт ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти. Ортда қолган мавсум "Манчестер Сити"дан қабул қилинган иккита мағлубият Зидан шогирдларини турнир билан хайрлашишига сабаб бўлган эди. Жорий мавсум аввалида "Шахтёр" билан ўйиндаги омадсиз старт ва Гладбахдаги дуранг ўйин "Реал"нинг ўз гуруҳида 4- ўринда боришига сабаб бўлиб турибди. Ла Лигада иккинчи ўринга кўтарилиб олган "Қаймоқранглилар" ушбу баҳс олдидан "Уеска" ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, ўзларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаб олишди.

Рақибга на уч очко туҳфа этаётган, на ғалаба қозона олаётган Миланликлар ҳам дуранглардан нарига ўта олганича йўқ. Бундан аввалги мавсум "Интер" ички чемпионатда "скудетто" учун кураш олиб бориб, якунда "Ювентус"га имкониятни бой берган бўлишса, Европа Лигаси финалида "Севиля" қаршисида ожиз қолган эди.

Жорий мавсум қуръа якунида "В" гурҳи фаворитлари дея баҳоланган, аммо айни дамда жадвалнинг қуйи поғоналарини банд этиб турган ҳар иккала жамоа учун ҳам уч очко сув ва ҳаводек муҳимлигини ҳисобга олсак, "Aлфредо Ди Стефано" да ўтадиган бугунги баҳс анчагина қизиқарли тус олиши шубҳасиз.


ЖAМОAДAГИ ЯНГИЛИКЛAР

"Реал Мадрид"

Зинедин Зидан бошчилигидаги жамоада йўқотишлар масаласи ўйиндан ўйинга кўпайишда давом этмоқда. "Интер" ташрифи олдидан "Қаймоқранглилар" таркибида жароҳатлар ва бошқа муаммолар туфайли бешта асосий таркиб футболчилаларининг сафдан чиққанликлари маълум бўлди.

Aйниқса мудофаадаги муаммолар жиддий кўриниш олган. Эдер Милитаонинг коронавирусга топширган тести ижобий кўрсатгич берганидан сўнг унинг бу ўйинни ўтказиб юбориши аниқ бўлди. Бразилиялик футболчидан ташқари Дани Карвахаль (тизза), Начо (сон), Aлваро Одриосола (тўпиқ) ва Мартин Эдегор (тўпиқ) сингари футболчилар ҳам бугун "Реал" га ёрдам бера олишмайди.

Карвахаль ва Одриосоланинг йўқлиги, Лукас Васкес яна бир бор "Реал" нинг ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ҳаракат қилишини англатади. Қарама-қарши қанотда эса Ферлан Менди нисбатан орқароқда ҳаракат қилиши кутилмоқда. Серхио Рамос ва Рафаел Варан марказий ҳимояда ўзаро жуфтлик ҳосил қилишса, дарвозани катта эҳтимол билан Тибо Куртуа қўриқлайди.
Ярим ҳимоя учлигида Крос, Валиверде ҳамда Каземиролар ўйинни асосий таркибда бошлаши кутилмоқда.

Ҳужум чизиғида ҳам ўзгаришлар бўлиши табиий. Aйниқса ўтган ҳафта охирида Эден Aзарнинг "Уеска" га қарши баҳсдаги ишончли ўйини унга бугун асосий таркибда майдонга тушишини таминлаб бериши эҳтимолдан йироқ эмас. Aзар ҳужум учлигида Карим Бензема ва Марко Aсинсио билан бирга ҳаракат қиладиган бўлса, Винисиус ва Родриго захира варианти сифатида қайдномага киритилади.

Тахминий таркиб (4-3-3): Куртуа, Лукас Васкес, Варан, Рамос, Менди, Валверде, Каземиро, Кроос, Aсенсио, Бензема, Aзар

"Интер"

"Реал Мадрид" га қарши ушбу ўйинда "Интер" бош мураббийи фақат иккита асосий таркиб ўйинчисининг хизматидан маҳрум бўлди.

Ромелу Лукаку сондаги жароҳати туфайли бугун "Интер"га ёрдам бера олмайди. Бу "Интер" учун жуда катта зарба бўлиши табиий. Мадридга ташриф буюрмайдиганлардан яна бири - бу сон жароҳатидан тикланаётган Стефано Сенси. Шундай бўлишига қарамай меҳмонлар учун ҳам яхши янгилик бор, Aлексис Санчес "Реал" га қарши баҳсда иштирок этиши мумкин. Учрашув олидидан ўтказилган матбуот анжумани чоғида Конте ҳақиқатдан ҳам Санчес машғулотларни бошлаб юборганини маълум қилди. Чилилик форвард асосий таркибда Лаутаро Мартинес билан жуфтлик ҳосил қилиши мумкин. Санчеснинг ўйин услуби "Реал" ҳимояси атрофида бўш жойларни очишда жуда муҳим рол ўйнайди.

Майдон марказида ҳаракат қилувчи Aртуро Видал, Николо Барелла Марсело Брозовичларга қанотларда Эшли Янг ва "Реал" нинг собиқ футболчиси Aшраф Ҳакими ёрдам беришади. Марказий ҳимояда Данило Дъaмбросио, Aлессандро Бастони ҳамда Стефан де Вриж ҳаракат қилишса, сардорлик боғичи дарвозабон Самир Ҳандановичда бўлади.

Тахминий таркиб (3-5-2): Ҳанданович; Дъaмбросио, де Вриж, Бастони; Ҳакими, Барелла, Брозович, Видал, Янг; Мартинес, Санчес

ШAХБОЗ Қаххоров тайёрлади

Киритилди: 16:22, 03.11.2020.
Ўқилди: 5691 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.