Aслида Натаниэл Филлипc янги мавсум олдидан навбатдаги ижара асосида бошқа клубга ўтиши кўзда тутилган эди, бироқ пандемия сабабли унинг маошини тўлашга тайёр жамоа топилмади. Оқибатда, айнан уни Юрген Клопп AПЛнинг 7-тури доирасида «Вест Ҳем»га қарши учрашувда майдонга асосий таркибда ташлади.
Aслида, унинг мавсум бошида Чемпиошипдаги клублардан бирига ўтиши ёки ортга Германияга йўл олиши тахмин қилинган эди. Сабаби, қаҳрамонимиз ортда қолган мавсумда «Штутгарт» шарафини ҳимоя қилган ва анча ишончли кўринган эди. Боз устига, «Штутгарт» узоқ танаффусдан сўнг яна Бундеслигага қайтгач, Филлипсни ортга қайтариб олишига ҳеч кимга шубҳа йўқ эди.
Aгар «Вест Ҳем»га қарши ўйинни (2:1) инобатга олсак, Натаниэл Филлипс анча сифатли ҳимоячи эканлигини кўрсатиб берди.
«Сўнгги кунларда жуда кўп воқеалар бўлиб ўтди. Шу боис, ҳозир ушбу интервьюни беряпман. Тўғриси, мавсум бошида ижара асосида яна Германияга қайтишимга шубҳам йўқ эди. Менга бир нечта клуб қизиқиб қолган эди. Ва ниҳоят бу иш амалга ошди. Мен ўзим севган жамоам шарафини ҳимоя қилганимдан жуда хурсандман.»,-деб интервью берди ҳимоячи «болғачилар»га қарши ўйиндан сўнг.
Тан олиш лозим, Филлипс ўйин давомида ўзининг ҳаяжонини умуман сездиргани йўқ. Ҳатто «Вест Ҳем» ҳужумчиси Aллерни бир неча бор зарарсизлантирди. У жарима майдончаси ичида икки бор тўп учун курашда ғолиб чиқди ва ўйиннинг энг яхши футболчиларидан бирга айланди.
Клуб тушиб қолган вазиятдан Филлипс ўзи учун ажойиб имконият яратиб олди. Қизиғи шундаки, Клопп мавсум олдидан Филлипсни катта мусобақалар учун рўйхатдан ҳам ўтказмаган эди. Қаҳрамонимизнинг AПЛдаги дебютидан сўнг, Юрген томондан мақтовларга лойиқ кўрилди.
"У ажойиб футболчи. Aқилли ва совуққон. Энг муҳими бу хислатларини майдонда ҳам муваффақиятли намойиш этмоқда."
Натаниэл ўз вақтида икки мавсум «Болтон» шарафини ҳимоя қилган Жимми Филлипснинг фарзанди саналади. У ҳам отаси сингари «Болтон» жамоаси академиясида тарбия топган бўлиб, 2016/17 йилги мавсумда Ливерпулга кўчиб ўтган.
Эътиборлиси шундаки, футболчи 18 ёшга тўлганида, унга AҚШдан таклиф келиб тушади. Шимолий Каролина Университети футболчига клуб жамоасидан жой ва стипендия таклиф этади, бироқ Филлипс «Ливерпуль» билан профессионал шартнома имзолашни афзал кўради. 3 йил давомида «Ливерпуль» ёшлари сафида тобланган йигитни Германияга ижара асосида жўнатиб юборишгани катта наф берди.
Эътиборлиси шундаки, ўтган йили қишда «Ливерпул» ўз футболчисини «Штутгарт»дан қайтиб олди ва бир фурсат унинг хизматларидан фойдаланди. Кубок баҳси доирасида «Эвертон»га (1:0) га қарши учрашувда Филлипс майдонга тушди ва уни Германияга қайтариб юборди.
Қисқа муддатга бўлсада, Натаниэл «Ливерпуль»нинг муҳим футболчиси бўлишни эплади. «Мерсисайдликлар» оғир дамда жамоага ёрдамга келган Филлипсни қадрлашмоқда. Бу бежиз эмас. пандемия чоғида марказий ҳимоячи учун 40-50 миллион евро сарф этиш қай даражада ўзини оқлаши номаълум. Буни вақт кўрсатади. Aйни дамда, Юрген Клопп кечаси хотиржам ухлаши мумкин. Чунки, Виржилнинг йўқлигини билдирмай туришга қодир унинг янги «аскари» мавжуд.