Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Расман! "Андижон" жорий мавсумдаги тўрттинчи мураббийни тайинлади

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, "Сурхон" жамоасига қарши учрашувдан сўнг мураббийлик вазифасида ишлаётган Бахтиёр Ҳамидуллаев вазифасидан озод қилинган эди.

Жамоа раҳбарияти бош мураббийликка бир нечта номзодлар орасидан Отабек Ғуломхўжаев номзодини муносиб деб топди.

Отабек Ғуломхўжаев шу пайтгача дастлаб "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоаларининг академияларида иш бошлаган. Кейинчалик 2015-2016 йилларда Ўзбекистон У-16 ўсмирлар терма жамоасида бош мураббий Темур Олимхўжаевга ёрдамчи сифатида фаолият олиб бориб, Олимхўжаев билан биргаликда мазкур терма жамоани 2016 йили Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтган У-16 терма жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионатига олиб борган.

2018-2019 йилларда эса Ўзбекистон У-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи лавозимида ишлаган. Ушбу жамоа сафида жамоамизнинг ёш футболчиси Фарҳод Сохибжонов ҳам Ғуломхўжаев қўл остида ҳаракат қилган.

Отабек Ғуломхўжаев Ўзбекистон У-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди. Шундан сўнг "Навбаҳор" жамоасида селекcионер мураббий сифатида иш юритган.

Малумот орнида Отабек Ғуломхўжаев 1982 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У футболчилик фаолиятида 2001-2002 йилларда "Андижон" жамоамиз сафида топ сурган. Афсуски огир жароҳат туфайли айни кучга толган, навқирон 20 ёшидаёқ футболчилик фаолиятини якунлашга мажбур болган.

Навбаҳор жамоасида таркибни ёшартиришга эришган ушбу мутахассиснинг жамоамизга таклиф қилиниши орқали келгуси йилларда ёшларга катта имкониятлар бериш ва улар билан ишлашни тўғри йўлга қўйиш кўзда тутилган.

Умид қиламизки, Ғуломхўжаев бошчилигида жамоамиз суперлигада қолиш вазифасини уддалайди ва жамоамизнинг келгуси йиллардаги натижаларини яхшилайди.

Эслатиб ўтамиз, Отабек Ғуломхўжаев "Андижон"нинг жорий мавсумдаги тўртинчи мураббийини ҳисобланади.

Ғуломхўжаевгача "Андижон" Александр Хомяков, Виктор Кумиков ва Бахтиёр Ҳамидуллаев сингари мураббийлар ишлаб кетган.

Киритилди: 17:05, 04.11.2020.
Ўқилди: 4580 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.