Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

ОФК Ҳакамлар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Бугун Осиё футбол конфедерацияси бош котиби Дато Винсдор Жон бошчилигида қитъамиздаги футбол ҳакамлиги масалаларига бағишланган Ҳакамлар қўмитаси йиғилиши видео-конференция шаклида ўтказилди.

Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов иштирок этди. Дастлаб 2020 йилда бўлиб ўтган мусобақалар қўмита аъзолари томонидан атрофлича таҳлил этилди ва хулосалар чиқарилди.

2021 йилда ҳакамларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича амалга ошириладиган ишлар, келгусидаги семинарлар ва конференциялар санаси ва жойлари муҳокама қилинди.

VAR ҳакамлари тайёргарлигига алоҳида эътибор берилди. Энг катта конфедерациялардан бири бўлмиш ОФКга аъзо мамлакатлардан фақатгина 8 таси VAR тизимидан фойдаланаётгани ушбу тизимни қитъамизда янада ривожлантиришга ундайди. Шунингдек, кейинги мавсумдан эътиборан ЎФА ҳам мазкур тизимдан фойдаланишни режалаштирган.

Бундан ташқари, қиъта футзалида юқори тажрибага эга, етук йўриқчилар номзодларини ОФК футзал инструкторлари комиссиясига қабул қилиш таклиф этилди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 18:07, 05.11.2020.
Ўқилди: 1478 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бу футбол учун шармандалик». Раде Богданович Роналдунинг ЖЧ–2026даги иштироки ҳақида фикр билдирди [5601]

Zo'r TV телеканали 13-июнь куни ЖЧ-2026нинг 4 та ўйинини жонли трансляция қилади [4486]

“Реал” “Арсенал” футболчиси билан музокара бошлади [3417]

Левандовски шартнома муддатини ўзи танлаши мумкин — унинг янги клуби маълум [2746]

«Манчестер Юнайтед» Фернандеш трансферига яқин [2507]

Марсело ЖЧ-2026 стартидан сўнг полиция томонидан эвакуация қилинди [2261]

Колумбия тарихидаги энг яхши тўпурар: “Барчаси Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошланади” [2148]

Мбаппе Аргентина билан эҳтимолий ўйин ҳақида фикр билдирди Месси [2097]

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоамиз боксчиларимиз талқинида! [1767]

“Аввалги мураббийнинг тактикасига мос келмагандим”. Азиз Ғаниев жароҳати ва ЖЧ—2026 даги иштироки ҳақида гапирди [1678]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик