Кириш Регистрация
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия

Вадим Абрамов: «Пахтакор» чемпионликни бизнинг майдонда нишонламаслигини истагандик»

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Пахтакор» (3:2) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Вадим Абрамов иштирок этди.

"Ўйлашимча, ёмон ўйин бўлгани йўқ. Қолаверса, шундай баҳсни мухлислар ҳам бевосита стадионда кузатгани яхши бўлди. Фикримча, беллашув ишқибозларга маъқул келди. Биз учрашувни ишончли бошладик, лекин биринчи голдан кейин негадир кўпроқ ҳимояни ўйладик. Тўғри, «Пахтакор» кучли рақиб, таркибдаги футболчилар тажриба борасида устун. Қайсидир маънода омадимиз ҳам келди. Биринчи даврадаги баҳсда ҳамма гол бизнинг дарвозамиздан жой олганди. Бу сафар акси бўлди. Футболда шунақа. Лекин иккита кўп бўлиб туриб назоратни ўз қўлимизга ололмадик. Назаримда бу ҳиссиётлар билан боғлиқ.

Бутун мавсум давомида бундай ўйнаб бўлмайди. «Пахтакор» принципиал рақиб бўлгани учун барча футболчилар ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди, борини берди. Қолаверса, биринчи даврада аламли тарзда йирик ҳисобда ютқазгандик. Йигитлар ўша мағлубиятга лойиқ эмаслигимизни исботлаш учун ҳам бугун ўйнашди. Шунингдек, бугун «Пахтакор» чемпион бўлиши керак эди. Йигитлар билан ўйиндан олдин «Пахтакор» чемпионликни бизнинг майдонда нишонламасликлари кераклигини гаплашгандик, ниятимизга етдик", — деди Абрамов.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 21:11, 05.11.2020.
Ўқилди: 4114 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.