«Ювентус» ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи жароҳат туфайли сафдан чиқди. Уэльслик футболчининг ўнг оёғидаги мушаги жароҳатланди.
29 ёшли футболчининг тикланиши учун қанча вақт кетиши ҳақида маълумот берилмади. Рэмзи 10 кундан кейин такрорий текширувдан ўтади.
Рэмзи жорий мавсумда «Ювентус» сафида 6та ўйинда майдонга тушиб, битта ассист муаллифига айланди.