Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микель Артета Европа Лигасининг 3-тур доирасида «Мольде» (4:1) клубига қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.
«Бугунги учрашувда ғалаба қозониш ва гуруҳ пешқадамига айланиб олишимиз жуда муҳим эди. Биз ишончли ғалабани қўлга киритдик ва футболчилар биринчи дақиқаданоқ ғалабага ҳаракат қилишни бошлади. Биринчи бўлим биз гол ўтказиб юбордик, аммо, бунга янги муносабатда бўлдик ва кўплаб вазиятларни содир этдик.
Агар рақиб ўз дарвозасини икки марта ишғол қилмаганида, бизнинг футболчиларимиз ўша вазиятларда сўнгги сонияларгача ўйнашарди. Биз кўп ҳужум қилдик ва рақибни қарши ҳужумда ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилдик, чунки улар бу услубда кучли саналишади.
Менга ёш футболчиларнинг ўйинга бўлган тайёргарликлари ёқади, улар бошқалардан фарқ қилишни ва ёрқин ўйин намойиш этишни хоҳлашади. Уиллок яна гол киритиши мукин эди, у ўйинни ажойиб тарзда ўтказдио. Унга барқарорлик керак, у мана шу руҳда давом этиши керак, шундагина АПЛ ўйинларида майдонга тушишга имкони бўлади», – деди Артета.