“Универсал” спорт саройида бокс бўйича ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионатида эркаклар ўртасида финалчилар номи маълум бўлди. Бугун бўлиб ўтган ярим финал баҳслари эртага мамлакат чемпионлиги учун рингга кўтариладиган боксчилар номини аниқлаб берди.

Кутилганидек, бир қатор вазн тоифаларида терма жамоанинг етакчи спортчилари ҳал қилувчи баҳсга йўлланма олишди. Таъкидлаш жоиз, -60 кг вазн тоифасининг финал анонси бошқаларига қараганда бошқача жарангламоқда. Боиси ушбу вазн тоифасида Осиё ўйинларининг финалчиси Шунқор Абдурасулов ва ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони Абдумалик Халаков тўқнашувига гувоҳ бўламиз.

Эртага 11:00 да бошланадиган финал жуфтликлари билан танишинг:

– 49 кг. Нодиржон Мирзахмедов – Иброҳим Ишжанов
– 52 кг. Мироншох Ибрагимов – Шаҳзод Музаффаров
– 57 кг. Миразизбек Мирзахалилов – Хуршидбек Расулжонов
– 60 кг. Шунқор Абдурасулов – Абдумалик Халаков
-63 кг. Асадхўжа Мўйдинхўжаев – Алиёр Норалиев
– 69 кг. Бобоусмон Батуров – Жавлонбек Йўлдошев
– 75 кг. Саиджамшид Жафаров – Одилжон Аслонов
– 81 кг. Дилшодбек Рўзметов – Темурхон Собуров
– 91 кг. Санжар Турсунов – Мадиёр Саидраҳимов
+ 91 кг. Лазизбек Муллажонов – Жаҳонгир Зокиров