Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Луис Суарес жамоага мослашиб бориши ҳақида фикр билдирди.
- Барчаси яхши кетмоқда. Бу ерга кўникишда фақат оилавий масалада муаммога дуч келдим — мактаб излаш, уй излаш ишларида. Лекин, клуб бу борада менга ёрдам берди. Менга бу ер қулай ва ёқмоқда. Мен мураббий сўраётган нарсаларга мослашишим керак. Атрофимда ажойиб футболчилар бор, улар жарима майдончасига тўпни етказиб беришни билади. Мен қачонки ёрдамга келганимда, ўзимни асосий роль ўйнайдигандек ҳис қиляпман. Умид қиламанки, билдирилган ишончни оқлайман. "Атлетико" катта вазифаларга эришиш ва юқори ўринларни эгаллаш учун узоқ йиллар кураш олиб борди. Жамоага финалда ғалаба қозониш насиб этмади. "Атлетико" чемпионатни бир неча йил аввал ютди, сўнгги йилларда эса чемпионлик учун "Барселона" ва "Реал" билан кураш олиб келмоқда. "Барселона" дарвозасига гол урсам нишонлайманми? Менга кўп нарса берган клуб ва унинг футболчиларига нисбатан ҳурматсизлик қила олмайман. Албатта, кўплаб дўстларим жамланган жамоага қарши ўйин - муҳим воқеа бўлади. Мен ўзим ўйнаган жамоаларда қилган ишимни "Атлетико"да ҳам давом эттириб, бор кучим билан ўйнайман, — Суареснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда AS нашри.