Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна - Андижон
06/08 20:00 Пахтакор - Бухоро

"Арсенал"нинг собиқ футболчиси: "Агар бу икки харид амалга ошса, у ҳолда бу биз учун муҳим трансфер бўлади"

Баҳо:
+ | -

Эммануэль Фримпонг "Арсенал"нинг ёзги трансферлари ҳақида фикр билдирди.

"Микель Артета ва йигитлар ниҳоят Премьер-лигада ғалаба қозониш орқали бунга эришдилар ва мен бундан жуда хурсандман. Лекин улар битта ғалаба билан кифояланиб, шу билан тўхтаб қолмаслиги керак. Энди улар "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" каби ғалаба қозонишда ва устунлик қилишда давом этишлари керак.

Бизда ўйинчилар, таркибнинг чуқурлиги бор ва умид қиламанки, раҳбарият бу ёзда жамоани янада кучайтиради, чунки мен ҳали ҳам бизга яна бир нечта қанот ҳимоячилари ва сифатли "саккизлик" кераклигига ишонаман. Менимча, Райс унга унчалик мос келмайдиган позицияда ўйнайди, шунинг учун бизга унинг атрофида мос "скааизлик" керак.

Реалистик трансферларга келсак, менимча, Бруно Гимараэс "Арсенал"да кўришни истаган одам. Ва менимча, Барколя бизга ҳам жуда мос келади. Агар иккала келишув ҳам амалга ошса, бу "Арсенал" учун жуда муваффақиятли трансфер ойнаси бўлади", деди "Арсенал"нинг собиқ ярим ҳимоячиси.

Киритилди: 11:55, 05.08.2026.
Ўқилди: 1545 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик