Хорватиялик мураббийи Славен Билич «Вест Бромвич» бош мураббийлигидан кетиш арафасида турибди.
Клуб раҳбарияти 52 ёшли мутахассисни истеъфога чиқаришни жиддий ўйламоқда. Агар Билич жамоаси АПЛнинг 8-турида «Тоттенхэм»дан мағлубиятга учраса, у ҳолда хорватиялик мутахассисга чиқиш эшиклари кўрсатишади.
«Вест Бромвич» жорий мавсумда АПЛнинг битта ҳам ўйинида ғалаба қозона олмади. Учта учрашувда дуранг натижаси қайд этган жамоа турнир жадвалининг 18-поғонасини банд этиб турибди.