Англиянинг «Саутгемптон» клуби бош мураббийи Ральф Хазенхюттль АПЛнинг 8-тур доирасида «Ньюкасл» (2:0) устидан қўлга киритилган ғалаба ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Жамоам қандай ўйин намойиш этаётганини кузатиш ҳақиқатдан ҳам менга завқ бағишламоқда. Клубимиздаги барча навбатдаги ғалаба билан табриклайман. Ажойиб ўйин кўрсатдик. Барча футболчилар юқори савияда ўйин намойиш этди.
Бизнинг футболимиз мени бироз қўрқитмоқда. Аммо, турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнимиз мени ҳайрон қолдирмаяпти. Мен жамоа билан мунтазам ишлаб келаман, футболчиларим машғулотларда қандай қилиб қийин меҳнат қилишаётганини биламан.
Мен ўз шогирдларим финал ҳуштаги чалинганидан кейин, бу ютуққа бирга эришганлигимизни айтдим. Жамоа сифат жиҳатда катта сакрашни амалга оширди. Айни пайтда «Саутгемптон» ажойиб рақобатдош жамоа саналади. Юқори ўринларни эгаллаб туришимиз тасодиф эмас», — деди Ральф Хазенхюттль.