Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер АПЛ тақвимидан норози бўлмоқда.
«Афтидан, бизнинг устимиздан кулишмоқда. Менга «Манчестер Юнайтед»га АПЛ раҳбарияти томонидан бўлаётган бундай муносабат ёқмаяпти. Чоршанба куни ЕЧЛ доирасида ўйин ўтказганимиздан кейин, қандай қилиб «Эвертон»га қарши бўладиган ўйинни кун ярмига белгилаш мумкин?
Гарчи, «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль» ЕЧЛда сешанба куни ўйнаган бўлса-да, АПЛдаги ўйинларини якшанба куни ўтказишмоқда. Биз бўлса чоршанба ЕЧЛда ўйнаб, шанба куни тушлик вақтида яна ўйин ўтказяпмиз, бу кулгули-ку?! Бундай соҳта тақвим учун ким жавобгарликни бўйнига олади? Энди мен жим тура олмайман.
Шуни тан олишимиз керакки, футболчилан жисмоний тарафдан чарчашмоқда. Бундай юкламаларни ҳазм қилиш учун уларга аҳлоқий жиҳатдан қийин бўлмоқда. Бу адолатсизлик!», — деди Сульшер.