Беларусь чемпионатининг 28-туридан ўрин олагн "Энергетик-БГУ" ва "Белшина" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Мазкур баҳсда меҳмонлар йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 18-дақиқасида Душан Бакич меҳмонларни олдинга олиб чиқди. 34-дақиқада Ҳумоюнмирзо Иминовнинг узатмасидан кейин Айк Мусаханян жамоасининг иккинчи голини урди.
Иккинчи бўлим дебютида Евгений Юдчиц ҳисобни йирик кўринишга олиб келган бўлса, 82-дақиқада Мусаханян дублини нишонлади. Ўйин якунланиши арафасида майдон эгалари битта тўп билан жавоб қайтаришга муваффақ бўлди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Шаҳбоз Умаров жамоасининг бешинчи голини уриб, якуний ҳисобни ўрнатди.
Беларусь чемпионати, 28-тур.
«Белшина» — «Энергетик-БГУ» 1:5
Голлар: 0:1 – 18 Бакич, 0:2 – 34 Мусаханян, 0:3 – 47 Юдчиц, 0:4 – 82 Мусаханян, 1:4 – 87 Рекиш, 1:5 – 90+2 Умаров.
«Белшина»: Харитонович, Ковалевский (Бутаков, 76), Кирисов, Кучинский (Нечаев, 57), Одеоибо, Сазонович, Бордуков, Рекиш, Solaнович (Глебко, 62), Ковел, Левицкий.
«Энергетик-БГУ»: Леско, Свирепа, Юдчиц, Мирошников, Сокол, Бакич (Умаров, 71), Носко, Гирс, Башилов, Иминов (Совпел, 55), Мусаханян.
Огоҳлантиришлар: Носко (23), Рекиш (27), Ковалевский (29), Глебко (90).