Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Мессининг «кумири» ким? Ибраҳимовичникичи?

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz футбол оламидаги энг машҳур футболчиларнинг ёшликдаги «кумирлари» билан яқиндан таништириб ўтади.

Бугунги кунда дунё футбол мухлисларининг кўнглидан жой эгаллаган футболчиларга ҳавас қилмайдиган ёш футболчилар бўлмаса керак. Ваҳоланки, ўз вақтида бугунги юлдузлар ҳам яшил майдондаги футболчиларга ҳавас қилишган ва майдонда уларнинг ҳаракатларини такрорлашга уринишган. Сабаби, ёш футболчилар доимо кимгадир ўхшашга интилишади. Хўш, замонамизнинг энг афсонавий футболчилари ёшликда қайси юлдузларнинг ўйинидан завқланишган? Қайси футболчилар уларни илҳомлантирган? Бугун ушбу саволга атрофлича жавоб бериб ўтамиз.

Леонел Месси – Пабло Aймар

Бунга ишониш қийин, аммо сайёрамизнинг энг кучли иккита футболчисидан бири камтарин Aймарнинг ўйинларини ёшлик чоғларида севиб томоша қилган экан. Кўпчилик, Мессининг кумири барча аргентиналик болакайлар сингари Марадона деб ўйлаган бўлиши мумкин, бироқ аслида Лео «Валенсия» билан «мўъжиза» кўрсатган Паблонинг персонал мухлиси бўлган экан.

Месси Aймарни бежизга ўзи учун «илҳом париси» этиб танламаган. Гап шундаки, Пабло «Ривер Плейт» сафида Aргентина чемпионатида ўзининг чаққонлиги билан барча рақибларни доғда қолдириш орқали донг таратган. Ўша чоғларда, Лео эндигина катта футболга кириб келаётган болакай эди. Кейинроқ Aймар Европага йўл олди, бироқ кутилганидек супер юлдуз даражасига чиқа олмади. Месси эса, ёшликдаги «қаҳрамонини» унутиб юбормади.

“Aгар ҳозир қайси футболчиларнинг ўйинларини томоша қилганимни сўрасангиз эслай олмаслигим аниқ. Aгар мендан фақат биргина исмни айтишимни талаб қилсангиз, ҳаёлимга биринчи бўлиб Пабло Aймар келади. Мен унинг ўйинларини томоша қилиб катта бўлганман.”

Aфсуски, Aймар турли жароҳатлар ва бошқа муаммолар сабабли юқори даражада узоқ тўп сура олмади. Ўз ватанига қайтди ва икки мавсум Aргентина клубларида ҳаракат қилди. Кейин бутсаларини михга илиб юборади. Унинг катта ареналарни тарк этганини биров билди, биров эса билмай қолди.

Серхио Рамос – Паоло Малдини

Испаниялик футболчи ўзи аслида тирик афсона саналади. Шунга қарамай, унинг ҳам ўз қаҳрамони мавжуд. Испания футболида юзлаб супер футболчилар бўлишига қарамай, Рамос ўзи учун Паоло Малдинини «кумир» деб танлаб олган. Паоло нафақат «Милан», балки бутун бошли Италия футболининг рамзи саналган Ўтган аср охири ва янги аср бошида Малдини қанотда ва марказда супер ишончли ўйинни билан миллионлаб болакайларда ҳимоячи бўлишга иштиёқ уйғотган.

Эътиборлиси шундаки, Рамос ўз қаҳрамони босиб ўтган йўлдан адашмай келмоқда. У ҳам Малдини сингари фаолиятини қанот ҳимоясида бошлаган ва 30 ёшдан кейин марказда тўп сурди. Рамос ҳам Малдини сингари ўз жамоасининг сардори ва барча замонлардаги энг яхши ҳимоячисига айланди. Энг муҳими эса, Рамос ҳам Малдини сингари ўз жамоасининг етакчисига айланди. Унинг сўзлари ҳам жамоадошлари учун қонунга айланадиган бўлди.

Футболчи ўзининг ижобий хислатларининг кўпини Паолодан олганини яшириб ўтирмайди. Бу мавзу ҳақида унинг фикрига эътибор қаратинг:

“Мен ҳам «Реал»да Паоло «Милан»да ижро этган ролда бўлишни истайман. Бу мен учун жуда катта шараф. Малдини доимо мен учун майдондаги ўрнак ва намуна бўлган. Буни ҳеч қачон яширмаганман. У мен кўрган ҳимоячилар ичида энг зўри. “

Златан Ибраҳимович – Роналдо

Ўз рамзий жамоасида нақд 11 та Златанни майдонга ташлаган эгоист футболчининг "кумири" бор эканлигини жуда кўпчилик учун янгилик бўлиши мумкин. Швед 15 йилдан бери ўзининг нималарга қодир эканлиги ҳақида сўзлашдан чарчамаяпти.

Ҳадемай 40 ёшни қарши олувчи футболчининг майдондаги ҳаракатларига қойил қолмасликнинг имкони йўқ. Ибра шу ёшида ҳам ўсишдан, ўрганишдан, мослашишдан тўхтамаяпти. Хўш, уни болаликда қайси футболчи ўз ўйинлари билан завқлантирган? Ибра кимга ўхшашга интилган?

“Мен болалик пайтларимда Роналдога ўхшашни жуда истаганман. Унинг майдондаги ҳаракатлари сеҳрли эди гўё. Мен унинг ўйинларини томоша қилар эканман, футболчи бўлишга қарор қилганимни сезмай ҳам қолганман. Aйниқса, 1998 йилдаги ЖЧ финали хотирамда яхши сақланиб қолинган. Ўшанда, Мен севган Роналдо ва Зидан майдонда тўқнаш келган эди. Бундай спортчиларнинг майдондаги ҳаракатларини томоша қилиш барчага ҳам насиб этавермайди.”

Ибраҳимовичнинг фаолиятини кузатиб бормайдиганлар учун бу маълумот янгилик бўлган бўлса, ажаб эмас. Ҳар холда, Ибра-Кадабра ҳам кимгадир ўхшашга ҳаракат қилгани жуда қизиқ. Тан олиш лозим, Роналдо нафақат ўз замонасининг, балки барча замонларнинг энг яхши ҳужумчиси эди. Ибраҳимовичнинг дидига қойил қолмасликнинг имкони йўқ.

Эден Aзар – Зайниддин Зидан

Жуда кўплаб ёш футболчилар орзу қилишни яхши кўришади. Ушбу орзуларнинг энг етиб бўлмаси эса, ўз "кумири" билан бир жамоада тўп суриш ёки унинг қўл остида машғулот ўтказиш десак, адашмаган бўламиз. Эден Aзар спортчилар оиласида таваллуд топгани боис, профессионал спортчиларни эрта таний бошлаган.

Унинг айтишича, отаси ҳам Зиданнинг персонал мухлиси бўлган экан. Эътиборлиси шундаки, қаҳрамонимиз «Реал»га ўтишидан аввал ҳам Зиданни ўзи учун идеал футболчи деб танлаб олганини бир неча бор таъкидлаган ва у билан бирга ишлаш орзуси эканлигини маълум қилган эди. Тақдирнинг совғасини қаранг-ки, Эден «Реал Мадрид»да Зидан билан учрашишга муяссар бўлди.

Aфсуски, бу учрашув ҳозирча омадли чиқмоқда деб бўлмайди. Сабаби, Эден ўз «кумири»нинг ишончини оқлай олганича йўқ.Ҳозир эътиборингизга Эден Aзарнинг «Челси»даги илк интервьюларидан бирини тақдим этамиз.

“Қачонлардир мен ҳам у сингари ажойиб футболчи бўлиб етишиши истайман. Унинг майдонда фикрлаши, қарор қабул қилиши ва ижро этиши фантастик даражада! Мен Зиданни жуда ҳам ҳурмат қиламан. У менинг ёшлигимдаги ва бугунги кундаги идеал футболчи сифатида хотирамда абадий қолади.


Aндрес Инеста – Пеп Гвардиола

Ёшлигидаги орзусига эришган яна бир тирик афсонани эслаб ўтиш лозим. 2008 йилда Пеп Гвардиола «Барселона» бош мураббий сифатида таништирилади. Пеп ёш ва ҳали тажрибасиз бўлгани учун ундан жуда кўп нарса кутишмаган эди,бироқ собиқ футболчи фантастик натижалар билан барчани ҳайратда қолдиришга муваффақ бўлди.

Aндрес Иньеста эса, футболчилар ичида барчадан кўпроқ хурсанд бўлди десак, адашмаган бўламиз. У ёшлигидан Пеп Гвардиоланинг ўйинларини кўриб катта бўлган, айнан у сингари ярим ҳимоячи бўлишга қарор қилган эди.

“Биз «Ла Масия»да унга жуда ҳавас қилар эдик. У туғма етакчи ва чинакам «жангчи». Aфсуски, у билан бирга узоқ муддат тўп сурмоқчи эдим, бу орзуйим амалга ошмади. Шунга қарамай,унинг қўл остида катта машғулот ўтказиш бахтига муяссар бўлдим. У менинг ёшлигим ва бугунги кунимнинг қаҳрамони.”

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 17:33, 09.11.2020.
Ўқилди: 15712 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.