Кириш Регистрация

«Интер» президенти клубларни терма жамоа ўйинларини бойкот қилишга чақирди

Баҳо:
+ | -

«Интер» президенти Жузеппе Маротта клубларни миллий терма жамоалар ўйинларини бойкот қилишга чақирди.

"Бу адолатсиз вазият. Марказлашган тизимнинг йўқлиги бизни боши берк кўчага етаклайди. Бунақада ҳар бир маҳаллий соғлиқни сақлаш ташкилоти клублар бошқарувида асосий ташкилотга айланади. Бу ҳолатда терма жамоалар ўйинини бойкот қилиш керак деб ўйлайман. Ҳа, жиддий айтяпман.

Футбол давом этиши керак, бу ҳаммани қаноатлантиради, бу борада ҳукумат бизга ёрдам бериши ва маълум қоидаларни ўрнатиши керак. Агар бунга вақт керак бўлса, мен 15 кунлик танаффус берилишини таклиф қиламан. Барча учун баробар ва аниқ қоидалар ўрнатилгач, давом этамиз. Соғлиқни сақлаш борасидаги қоидалар ҳар бир ҳудудда бошқача эканини бемаънилик деб биламан", — деди Жузеппе Маротта.

Роберто Манчини Италия терма жамоаси йиғинига бир йўла 41 нафар футболчини жалб қилган. Италия 11 ноябрь куни Эстонияга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади. Кейинчалик Миллатлар Лигаси доирасида 15 ноябрда Польша, 18 ноябрь куни эса Босния ва Герсеговинага қарши учрашувда майдонга тушади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:54, 11.11.2020.
Ўқилди: 2222 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.