Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

«Ливерпуль»нинг яна бир асосий ҳимоячиси жароҳат олди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ҳимоячилари кетма-кет жароҳат олишда давом этмоқда.

Sky Sports нашрининг хабар қилишича, мерсисайдликлар марказий ҳимоячиси Жо Гомес Англия терма жамоаси машғулотлари вақтида жароҳат олди.

Англия футбол ассоциацияси бу ҳолатни ҳали изоҳламади. 11 ноябрь оқшомида инглизлар устози Гарет Саутгейт матбуот анжуманида иштирок этади.

Гомес узоқ муддатга сафдан чиқадиган бўлса, бу «Ливерпуль» учун жиддий муаммо туғдириши мумкин. Сабаби октябрь ойида жамоанинг етакчи ҳимоячиси Виржил ван Дейк узоқ муддатга сафдан чиққанди.

Шунингдек, Премьер Лига 8-турида қанот ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд ҳам жароҳат олганди.

Юрген Клопп қўл остидаги жамоа 8-турдан кейин 17 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалининг 3-поғонасида бормоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:58, 11.11.2020.
Ўқилди: 3588 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6457]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [4076]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2504]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2435]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2098]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2050]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1964]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1883]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1814]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [1662]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик