АҚШлик футболчи Конрад де ла Фуэнте терма жамоасининг Уэльс (0:0) билан бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида асосий таркибда майдонга тушди ва ўйиннинг 71-дақиқасида алмаштириб юборилди.
Бу 19 ёшли «Барселона Б» жамоаси футболчисининг терма жамоадаги дебют ўйини саналади.
Энг қизиғи, де ла Фуэнте ҳали "Барселона"нинг асосий таркибида бирор марта ҳам майдонга тушмаган.