Москванинг "Спартак" клуби бош директори Шамиль Газизов қишки ўқув-йиғинлар қаерда бўлиб ўтиши ҳақида фикр билдирди.
— Агар чегаралар очиқ турса ва коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашмаса, у ҳолда ўз анъанамизга содиқ қолган ҳолда қишки ўқув-йиғин машғулотларини БААда ўтказамиз. Бу энг яхши вариант, — деди Газизов "СЭ" билан суҳбатда.