Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп сураётган Италиянинг "Женоа" клуби президенти Энрико Прециози Марио Балотелли билан шартнома имзолаш вариантини кўриб чиққанини айтиб ўтди.
— Биз Балотеллини қайта тиклаш ва унга шартнома таклиф қилиш вариантини ўйлаб кўргандик, бироқ якунда бошқа вариантни танладик ва бу танловни тўғри амалга оширдик деб ўйлайман. Балотелли яхши йигит, аммо у ҳозир бизнинг "радаримиз"да эмас. Чин дилдан умид қиламанки, у фаолиятини қайта тиклайди, — деди Прециози Telelombardia билан суҳбатда.