«Манчестер Юнайтед» клубининг жисмоний тайёргарлик бўйича собиқ мураббийи Мик Клегг «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни мақтади.
«Криштиану Роналдугача менинг нуқтаи назаримда, организм ва меҳнат томонлама Райан Гиггз энг яхши спортчи эди. Агар Гиггз «Юнайтед» 40 ёшгача ўйнаган бўлса, Криштиану 41 ёшгача ўйнаши мумкин. Райаннинг юқори натижасини фақат Роналду янгилаши мумкин.
Португалиялик футболчи Гиггз каби ўз ўйин услубини ўзгартирмоқда. У чўққида қолади. Чунки Криштиану футбол тарихидаги энг яхши футболчига бўлишга ва 805та голдан иборат Бицаннинг рекордини янгилашга ҳаракат қилади.
Роналду кўп ишлайди, тикланиш жараёни ва уйқуга жиддий аҳамият беради. Унинг шахсий ошпази бор, у стрессдан қандай чиқиб кетишни билади. У ҳар бир нарсага диққат билан қарайди. Бунинг барчаси сир эмас», — деди Клегг.
35 ёшли Роналду фаолияти давомида 855та расмий ўйинда иштирок этиб, 644та гол урди ва 223та голга узатма берди.