Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+2 | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Янузай қайтадими?

«Реал Сосьедад» жамоаси ярим ҳимоячиси Aднан Янузай фаолиятини AПЛ клубларидан бирида давом эттириши мумкин.

Инглиз нашрларининг маълум қилишича, 25 ёшли футболчи билан «Саутгемптон» ва «Брайтон» жамоаларидан таклифлар келиб тушмоқда. Футболчининг клуб билан тузган шартномаси 2022 йилда ўз якунга етади. Шу боис, агар испан клубни уни олиб қолмоқчи бўлмаса, қишда ёки ёзда трансферга қўйиши шарт.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси жорий мавсумда 6 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобида 2 та гол ёзиб қўйди.

Рамос кетиши мумкин

Мадриднинг «Реал» жамоаси сардори Серхио Рамос янги шартнома борасида раҳбарият билан бир тўхтамга кела олмаяпти.

Журналист – Кристобал Сорианинг маълум қилишича, футболчининг ёзда жамоани тарк этиши деярли 80 фоиз аниқ бўлиб улгурди.

Манбанинг маълум қилишича, Рамосда айни пайтда бир неча молиявий ажойиб таклифлар мавжуд ва у ёзда улардан бирини танлаши мумкин.

«Реал» курашга қўшилди

Германиянинг «РБ Лейпциг» жамоаси ярим ҳимоячиси Доминик Собослои учун кураш авжига чиқмоқда.

AS нашрининг маълум қилишича, Зидан 20 ёшли футболчини Исконинг ўрнини эгаллашини тахмин қилмоқда. Манбанинг маълум қилишича, «Реал Мадрид» венгриялик футболчи учун 25 миллион евродан воз кечишга тайёр.

Ярим ҳимоячи учун курашда Мадрид клуби «Ливерпул», ПСЖ, «Эвертон», «Севилья» ва бошқа жамоалар билан рақобат олиб боришга тўғри келади.

«Лацио»га Васкес керак

Испаниянинг «Севилья» жамоаси ярим ҳимоячиси Франко Васкес фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Marca нашрининг маълум қилишича, аслида Рим клуби ёзда 31 ёшли футболчини қўлга киритмоқчи эди, бироқ томонлар трансфер шартлари борасида келиша олмаган эди. «Бургутлар» қишки трансфер ойнаси чоғида яна бир бор трансферни амалга ошириш учун уриниб кўради.

Манбанинг маълум қилишича, ушбу трансфер тахминан 4 миллион еврога баҳоланмоқда.

“Aрсенал” 80 миллиондан воз кечмоқчи

Лондоннинг “Aрсенал” жамоаси қишки трансфер ойнаси чоғида жиддий трансферларни амалга оширишни режа қилмоқда.

“The Sport” нашрининг маълум қилишича, жамоа нишонида «РБ Лейпсиг» ҳимоячиси Ибраҳим Конате ва ярим ҳимоячиси Кристогер Нкункулар мавжуд.

Манбанинг маълум қилишича, Конатенинг товон пули 44 миллион евро этиб белгиланган. Нкунку учун эса, “Aрсенал” 36 миллион фунт таклиф қилмоқчи. Aгар «буқалар» ўз футболчисини сотишга қарор қилса, ушбу трансферлар қишда амалга ошади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 02:48, 14.11.2020.
Ўқилди: 8636 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.