Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

Испаниянинг XXI асрдаги энг яхши клублари аниқ бўлди

Баҳо:
+ | -

Испания футболи тарихи ва статистикаси илмий-тадқиқот маркази (CIHEFE) Испаниянинг XXI асрдаги энг яхши клублари рейтингини эълон қилди.

Барча мусобақаларни инобатга олганда, рейтингни «Барселона» бошқарди — 3465 очко. Иккинчи поғонани эса «Реал» эгаллади — 3347. «Атлетико» эса кучли учликка кирди — 2149.

Каталонияликлар Ла лига ва Испания кубогида энг яхши натижа қайд этишган бўлса, "Қироллик клуби"нинг Чемпионлар лигасидаги натижалари яхши бўлди.

Ушбу асрдаги совринлар сони бўйича «Барселона» етакчилик қилмоқда — 34та. Бу боарада «Реал» иккинчи поғонани банд этди — 29та соврин.

Мазкур рейтинг мавсум-2000/01дан мавсум-2019/2020гача бўлган қўлга киртилган натижалар инобатга олинган. Бунда қўлга киритилган совринлар эмас, ғалаба қозонилган ўйинлар инобатга олинди. Битта ғалаба учун 9 очко, дуранг учун эса 3 балл ҳисобланди.

Испаниянинг XXI асрдаги энг яхши клублари рейтинги:

«Барселона» — 3465 очко
«Реал» — 3347
«Атлетико» — 2149
«Валенсия» — 2 139
«Севилья» — 1 992
«Вильярреал» — 1 648
«Атлетик» — 1 405
«Депортиво» — 1 395
«Сельта» — 1 164
«Эспаньол» — 1 144
«Бетис» — 1 137
«Реал Сосьедад» — 1 108
«Малага» — 1 035
«Хетафе» — 1 028
«Мальорка» — 1 009.

Манба: sports.ru
Киритилди: 18:36, 14.11.2020.
Ўқилди: 7600 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.