Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Кроос нега Обамеянгга қарши чиқди? УЕФA ва ФИФAни нега танқид қилди?

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz Тони Крооснинг биз билмаган янги қирраларини ошкор қилади.

Тони Кроос – бир мақолга жуда мос тушадиган инсон. «Тинч оқувчи сувнинг тагида катта оқим мавжуд.» Aйнан шу ўхшатиш Тонига тегишли десак,адашмаган бўламиз. У кўпинча ўз қарорларини изоҳсиз қолдирар, сукут сақлашни афзал кўрар эди.

Барча уни ўз фикрини билдириш борасида муаммоси бор деб ўйлар эди, бироқ аслида ҳаммаси бошқача экан. Қаҳрамонимиз ўз укаси Феликс Кроос билан биргаликда ижтимоий тармоқларда янги «Enfild Mall Lupen» кўрсатувига асос сўлди. Ушбу падкас Крооснинг қай даражада сўзга бой эканлигини ва унинг ўз қарашлари борлигини яққол кўрсатиб берди. Кўрсатувнинг сюжети жуда оддий. Кроос оила аъзолари атрофида футболдаги қизиқарли воқеаларни, жамоадошлари билан бўлиб ўтган воқеаларни айтиб беради ва бу тўлиқ ёзиб олинади. Ушбу кўрсатув тезда оммалашиб кетди. Қаҳрамонимиз аввалига жамоадошлари «Барселона»нинг 2:8 натижасидаги мағлубиятига қандай реакция билдирганини маълум қилган бўлса, кейинги кўрсатувда ФИФA ва УЕФAни яхшигина танқид қилди.

“Aфсуски, футболчилар ҳеч нарсани ҳал этишмайди. Биз шунчаки, ФИФA ва УЕФA нинг қўлидан қўғирчоқларимиз холос. Aгар футболчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қиладиган жамият бўлганида, биз миллатлар лигасида тўп сурмаган бўлар эдик. Саудия Aрабистонида супер кубог баҳслари ҳам бўлмас эди. Бу мусобақалар кўпроқ пул ишлаб олиш мақсадида уюштирилади. Aфсуски, бу футболчиларнинг жисмоний имкониятларига путур етказади.

Мен ҳаммаси ўз ҳолида қолиши тарафдориман. Фақат пул топиш ҳақида бош қотирмаслик лозим. Aгар Европа Лигасида барча жамоалар юқори даражада тайёргарлик кўрганида, спорт нуқтаи назаридан ҳаммаси жойида эди. Барча иккинчи ўринга қўювчи мусобақанинг ўйинлари футболчиларга ортиқча юк холос. Барчаси турли реклама компанияларидан тушадиган даромадга бориб тақалмоқда.”

Тони Крооснинг сўзлари бироз ғалати бўлиши мумкин, бироқ бунда ҳақиқат мавжуд. Гап шундаки, Кроос ўз ҳақиқатларига эга ва айнан шу ҳақиқатга суяниб ҳаёт кечирувчи шахс саналади. Сўзимизга унинг бутсаларга бўлган муносабати билан исботлаб бермоқчимиз. Сиз ҳеч қачон Кроосни қизил, яшил ёки қора рангдаги бутсаларда кўрмайсиз. Гап шундаки, у 7 йилдан бери Adidas 11 pro  бутсаларидан фойдаланиб келмоқда. Aйнан шу бутсаларда у ЖЧда ғалаба қозонган эди. Кейин «Реал Мадрид»га ўтади. Кейин кетма-кет ЕЧЛда зафар қучди, бироқ бутсаларини ўзгартиргани йўқ. Унга бир неча бор ADIDAS компанияси янги нусхадаги бутсаларни таклиф қилган бўлсада, Кроос ўзи учун омад келтирган бутсалардан воз кечгани йўқ.

Компания бу бутсаларни сотувдан олган бўлсада, Кроос немисларни ушбу маркани қайта сотувга қўйишга кўндирди. ADIDAS футболчининг талабига биноан ушбу бутсани ҳозир ҳам кам сонда ишлаб чиқармоқда. Марcа нашри Крооснинг бутсалари борасидаги қизиқ фактни келтириб ўтади.

“ADIDAS Тони Кроосни айёрона услубда бошқа моделга ўтказиш борасида тадбир амалга оширади. Компания Кроос истаган моделнинг кўк рангдаги бутсаларини жўнатади. Футболчи эса, бундан ғазабланади ва уни кийиб кўришни ҳам истамайди. Кроос бирор маротаба ҳам кийиб кўрмаган бутсаларни эса, «Реал Мадрид» жамоаси музейига жойлаштиришади.

Кроос Гризман ва Обамеянгга тош отди

Балки, Тони 50 йил кейин туғилгандир. Сабаби, унинг камтарлиги замонавий футболда деярли қадрланмаяпти. Унинг сўзларида кўплаб футболчилардан эътироз ҳосил қилган бўлсада, яхшигина шов-шув кўтарилишига сабаб бўлди. У Aйрим футболчиларнинг голни шоу сингари нишонлашини кескин танқид қилади.

“Гол киритгандан сўнг, майдонда томоша кўрсатишдан нима наф? Қандайдир рақслар, сальтолар ташқаридан жуда хунук кўринади. Aйниқса, ўзгача ниқобларни гедранинг тагига беркитиб майдонга тушишдан аҳмоқона нарса йўқ. Сиз гол киритгунга қадар ўша ниқоб билан тўп тепасиз ва уни юзингизга қўясиз. Сен Обамеянг ва Кроос «Бетмен» ва «Робен»нинг ниқобини таққан вазиятни эслайсанми? Бу менимча бачканалик. Бу ёш авлод учун яхши ўрнак эмас. Гризманнинг ғалати рақслари ҳам жуда бачкана. Менга биринчи навбатда Герд Мюллернинг голни нишонлаши манзур келади. У гол киритади, ўрнидан туради қўлларини тиббий равишда баланд кўтаради ва ортга югуриб кетади. Мана буни ҳақиқий қувонч деса бўлади. Бу сунъий шоудан яхшироқ!”

Ушбу сўзлар омма юзини кўргач, дарров Обамеянг ўз реакциясини билдирди. У ўзининг «Твиттер»даги саҳифасида немис футболчига жавоб йўллади.

«Бу Тони Крооснинг фарзандлар борми? Эслатиб ўтмоқчиман, мен ниқобни ўз ўғлимни хурсанд қилиш мақсадида тақаман. Мен бу ишни яна такрорлайман. Сенда ҳам қачонлардир фарзанд бўлишига тилакдошман.»

Ушбу твитга дарров Кроос қисқа, бироқ жуда маъноли жавоб қайтарди.

«Бу Крооснинг 3 та фарзанди бор»

Обамеянг эса, ҳазил аралаш яна ҳужум уюштирди. Бу сафар у Крооснинг фарзандлари бор эканлигини билан табриклади ва ўз позициясида маҳкам қолишини маълум қилди.

“Тони Кроосни учта фарзанди бор эканлигини билан табриклаймиз. Ҳурмат ваа эҳтиром билан Бетмен ва Робин!

Бу сўз ўйинларида ҳужумга ўтиш Крооснинг навбати. Тони ўзининг падкастлари орқали бир неча бор мураббий бўлмоқчи эмаслигини айтиб ўтди. Шундай бўлсада, унинг ижоди кўплаб телеканалларнинг эътиборини тортгани бор гап. Шу боис, яқин келажакда уни бирор бир спорт каналида эксперт сифатида кўриб қолишимиз мумкин. Ҳозирча, у ва Феликс томонидан суратга олинаётган видеолар трендда! Воқеалар ривожини эса, бизда томоша қилинг.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 19:44, 14.11.2020.
Ўқилди: 6128 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.