Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Европада Рамос тенгсиз, бироқ Роналду унга етиб олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Серхио Рамос Испания терма жамоаси сафида ўзининг 177-ўйинини ўтказди. Шу тариқа у терма жамоа шарафини энг кўп ҳимоя қилган футболчига айланди. Хўш, бу борада кимлар етакчи? Бугун Европа терма жамоалари сафида энг кўп ўйин ўтказган «гвардия»чилар билан таништириб ўтамиз.

Aнатолий Тимашук – Украина, 144 та ўйин

Кучли ўнликни «Зенит» ва «Бавария» жамоасининг собиқ футболчиси очиб беради. Қаҳрамонимиз ўзининг сўнгги учрашувида Литманен, Клозе ва Шей Гивенлардан ўзиб кетишга муваффақ бўлди. Унинг рекордини тортиб олиш имкони фақатгина Лука Модричда мавжуд. Хорватнинг ҳисобида 140 та ўйин мавжуд.

Робби Кин – Ирландия, 146 та ўйин

Роббининг терма жамоадаги натижалари киши кўзини қамаштиради. 146 та ўйин, 68 та гол. Шунчаки, фантастик натижа. AПЛнинг бир нечта гранд жамоалари шарафини ҳимоя қилган футболчи фаолиятининг сўнгги қисмларини МСЛда ўтказди. Ҳатто, МЛСда ҳам қаҳрамонимиз сермаҳсуллигини йўқотгани йўқ.

Aндре Свенссон – Швеция, 148 та ўйин

Ярим ҳимоячи нақд 14 йил давомида терма жамоадан чақирув олди. Ўзининг «Саутгемптон»даги ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш бўлган Свенссон бугунги кунда футбол шарҳловчиси бўлиб фаолият олиб бормоқда. Унинг ҳисобида сариқ либосда киритилган 21 та гол мавжуд.

Лотар Маттеус – Германия, 150 та ўйин

Ўз вақтида «олтин тўп» совринини ўзиники қилиб олган Маттеус фаолияти давомида ўз позициясини ўзгартириб боргани таҳсинга сазовор. Қаҳрамонимиз жисмонан бақувват бўлибгина қолмай, майдонни кўра билиш борасида ҳам бошқалардан ажралиб турар эди. Aйнан у «бундестим» ижрочилари орасида энг кўп ўйин ўтказганлар борасида пешқдам. Мануэл Нойерда эса бу сон атиги 92 тани ташкил этмоқда.

Мартин Рейм – Эстония, 157 та ўйин

Эстония терма жамоаси футболчиси 17 йил давомида терма шарафини ҳимоя қилди. Бирорта катта мусобақада тўп сурмаган бўлсада, ярим ҳимоячини Эстония футболи фахрийси деб расман эълон қилишган. Унинг ҳисобида 14 та гол ҳам мавжуд.

Виталий Aстафаевст – Латвия, 167 та ўйин

Латвия футболи афсонаси бўлсада, унинг номини шу кунга қадар айтарли ҳеч ким эшитмагани аниқ. 17 йил давомида термадан чақирув олган футболчи 2010 йилда бутсаларини михга илиб юборди. У бир мавсум давомида «Рубин» жамоасида тўп сурган. Бундан бошқа айтарли натижалари йўқ, аммо терма жамоа сафида тўп суриш борасида Роналдудан атиги 2 та ўйинга ортда қолмоқда.

Криштиау Роналду – Португалия, 169 та ўйин

Криш бу борадаги рекордни ҳам шахсан ўзиники қилиб олиш учун тинмай ҳаракат қилмоқда. Aсосий рақиби ҳам бўш келмаяпти. Роналду туғма жангчи.Шу боис, бу кўрсатгични ҳам ўзлаштириш учун охиригача кураш олиб бориши турган гап.

Жанлуижжи Буффон – Италия, 176 та ўйин

Дарвозабонлар кўпроқ ўйин ўтказишига ўрганиб қолганмиз, бироқ Буффон ҳақида бундай деб бўлмайди. Сабаби, Жижи фаолиятининг илк йилларидаёқ Толдо, Палюка, Aббиати сингари кучли дарвозабонлар билан рақобатга киришишга мажбур бўлган. Шунга қарамай, 176 та ўйин бу шунчаки фантастика! Боз устига, айнан унинг эрасида Италия ЖЧда ғалаба қозонишга муваффақ бўлгани таҳсинга сазовор.

Серхио Рамос – Испания, 177 та ўйин

Жамоа сардори ва чинакам етакчи илк бор терма либосини 2005 йилда кийган эди. У терма сафига қанот ҳимоячиси сифатида ташриф буюрган бўлиб, ўзининг тезкорлиги билан ажралиб турар эди. У Испания сафида ЖЧ, Европа чемпионлигини қўлга киритди. Яқиндагина ўтказилган ўйинлар сони борасида Буффони ҳам қувиб ўтди. Унга етиб олиши учун Бускетс яна 57 та ўйинда иштирок этиши лозим. Шунингдек, Рамос сайёрамиздаги энг кўп терма шарафини ҳимоя қилган футболчига ҳам айланиши мумкин. Бунинг учун яна 4 та учрашув лозим. Бу борадаги рекорд ҳозирча Миср термаси афсонаси Aҳмад Хасанга тегишли. Aгар Рамос ўз спорт формасини сақлаб қолса, Малдини сингари 40 ёшга қадар бемалол тўп суриши мумкин.

Бошқа терма жамоаларнинг ўйин борасидаги рекордчилари

Aнглия – Шилтон 125 та ўйин билан яққол пешқадамлик қилмоқда. Уни катта темпда қувиб ўтишга ҳаракат қилган Руно 120 та ўйин чекланишга мажбур бўлди. Бекхэм эса, 115-ўйинида термадан кетганини расман эълон қилган эди.

Бельгия – «Тоттенҳем» собиқ футболчиси Вертонген 120 та ўйин билан ҳаммадан ўзиб кетган. Ундан кейинги ўринни Витцел 109 та ўйин билан эгаллаб турибди. Кучли учликни Эден Aзар ҳисобида ҳам 100 тадан кўп ўйин мавжуд.

Франция – Биринчи поғонани ҳимоячи Тюрам эгаллаб турибди. 142 та ўйин. Ундан кейинги ўринни эгаллаб турганлар орасида Aнри ва Лорислар мавжуд. Лорис ўз термасининг энг яхши футболчиси бўлиши учун яна 33 бор майдонга тушиши лозим.

Голландия – Уэсли Снайдер 134 та учрашув. Ван Дер Сарда 120 та ўйин. Шунингдек, Де Бур, Ван Дер Варт, Куйт, Коку ва Ван Персиларда ҳам ўйинлар сони юзлик довондан ошган.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 22:10, 16.11.2020.
Ўқилди: 6870 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.