Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Пахтакор» футбол академияси: ривожланиш сари қадамлар

Баҳо:
+1 | -

"Пахтакор" футбол академиясидаги шароитларни яхшилаш, унинг фойдалилик ҳажмини ошириш устида ишлар олиб борилмоқда.

16 ноябрь куни “Пахтакор” футбол академиясининг 2006 ва 2008 йилда йилда таваллуд топган тарбияланувчилари иштирокида “Чилонзор” стадионида “Бунёдкор” ва Тошкент шаҳри футбол академияси жамоалари билан блиц-турнир ташкил этилди. Шота Арвеладзе ташаббуси билан ўтказилган ўйинларда ўсиб келаётган ёш футболчиларнинг ҳаракатлари кузатилиб, уларнинг қайси жиҳатлар устида ишлаши зарурлиги борасида хулосаларга келинди. 2006 йилги жамоамиз Тошкент футбол академиясидан 3:1 ҳисобида устун келган бўлса, 2008 йил тарбияланувчилари “Бунёдкор”ни кичик ҳисобда мағлуб этишди.

Академиянинг асосий мақсадлари қаторидан сифатида ёшларни соғлом тарбиялаш, ёш футболчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини вужудга келтириш, тайёргарлик учун илмий-услубий шароитни ривожлантириш, Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларига юқори савияли футболчиларни тайёрлаб бериш каби вазифалар ўрин олган.

Айни пайтда "Пахтакор" ФК раҳбарияти академияни ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда. Бош мураббий Шота Арвеладзенинг ўзи ҳам кўп марта ёшлар жамоалари иштирокидаги беллашувлар, академия жамоалари машғулотига ташриф буюриб, уларнинг имкониятини ўрганиб, зарур маслаҳатларни бериб боради. Ёш ўйинчиларнинг футбол билан шуғулланишига қулай шароитлар яратишга асосий урғу берилмоқда, ишни янада яхшироқ йўлга қўйиш учун хориждан мутахассислар таклиф этилмоқда. Бу борада жаҳонга машҳур «DOUBLE PASS» компанияси билан ҳамкорлик ва компания ходимларининг бевосита фаолият кўрсатишини айтиш мумкин. Ушбу компания футбол клублари тузилмасини ўрганиб, клуб, футболчилар ва академияларнинг янада ривожланиши учун ёрдам бериб келади. Унинг мутахассислари клубларда бўлиб, маълум вақт давомида бутун тизимни ўрганиб чиқишади ва иш қай даражада профессионал йўлга қўйилгани ҳақида ўз хулосасини беради. Шу тариқа клуб ўз фаолиятини янада яхшироқ йўлга қўйиши ва нималарга эътибор бериши зарурлиги ҳақида тушунчага эга бўлади. Бир неча марта компания вакиллари доимгидек академия мураббийлари билан турли машғулотлар ўтказишди. Унда футболчиларига тўғри овқатланиш, организмга зарур миқдорда дам олиш, ўйинни ташкил этишга ёрдам берадиган бошқа турли жиҳатлар борасида сабоқлар беришди. Замонавий футболда нафақат ўйин, балки тикланиш, дам олиш ва овқатланишнинг аҳамияти муҳим касб этмоқда. Айнан шу ҳолатлар бўйича турли мисоллар ёрдамида футболчиларга маълумотлар тақдим этилди.

Ёш ўйинчилар - футболимиз келажаги. Уларни турли услубларни қўллаган ҳолда доимо ўсиб боришларини таъминлаш лозим. Айнан шу сабабли клуб раҳбарияти томонидан академия фаолияти қайта кўриб чиқилмоқда. Академия директори Ислом Аҳмедов узоқ йиллар давомида ёш футболчилар ва мураббийларни тайёрлашда катта хизмат кўрсатиб, ОФК йўриқчисига айланган. Аҳмедовга узоқ йиллар "Пахтакор" тизимида ишлаб келган Валерий Бородавкин ёрдамчи сифатида кўмаклашиб келмоқда. Мураббийлар малакаси, маҳорати ва савиясини ўстириш борасида доимий ишлар йўлга қўйилган.

2019 йил охирида клубимизга қарашли "Чилонзор" стадиони ҳудудида иккита янги сунъий қопламали майдони фойдаланишга топширилди ва машғулотларни аввалгидан анча яхши ўтказишга шароит муҳайё этилди.
Академия тарбияланувчиларига қулай шароит яратиш мақсадида клуб раҳбарияти "Чилонзор" стадиони ҳудудида иккита сунъий қопламали майдон қуриб битирди. Улардан бири минг нафар мухлисни сиғдирадиган трибунага ҳам эга. У ерда академия жамоаларидан ташқари аёллар жамоаси ҳам ўз ўйинларида майдонга тушмоқда.

Академия тарбияланувчиларида асосий жамоа, “Пахтакор” руҳиятини ҳис қилишни шакллантиришда турли тадбирлар ташкил этилади. Асосий таркиб футболчилари билан машғулотлар, шунингдек, асосий жамоа мураббийларининг академия мураббийлари ва жамоалари учун ўтказадиган маҳорат дарслари шулар жумласидандир. Бундай учрашув ва машғулотлар клуб академияси тарбияланувчиларига "Пахтакор"нинг асосий таркиб футболчилари билан яқиндан танишишдан ташқари клуб ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиш, унинг анъаналарини ҳис қилиш ва ҳурмат қилишни шакллантиришда катта аҳамият касб этади.

2019 йилги мавсумда академиянинг 5 нафар тарбияланувчиси асосий жамоа сафида Суперлигада дебютларини ўтказган бўлса, жорий мавсум Диёр Холматов ва Ҳожимат Эркинов илк бор “Пахтакор” шарафини ҳимоя қилишди. Иброҳимҳалил Йўлдошев, Ҳожимат Эркинов, Руслан Розиев, Диёр Холматов каби тарбияланувчиларимиз ҳозирданоқ яхши савиядаги ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозониб улгурган. Москванинг “Спартак” клубида ўйнаётган Остон Ўрунов, Беларусь чемпионатида муваффақиятли ўйин намойиш қилаётган Жасур Яхшибоев ҳам айнан “Пахтакор” футбол мактабидан чиққан. Айни пайтда асосий таркибда майдонга тушаётган 12 нафар футболчи клубимиз тарбияланувчиси ҳисобланади.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 12:47, 17.11.2020.
Ўқилди: 3946 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.