Stadion.uz «Ла Лига» президентининг ташкил этилиши мумкин бўлган «Супер Лига» мусобақасига қай даражада қарши эканлиги билан таништириб ўтади.
Октябрь ойида таниқли нашрлар томонидан Европанинг гранд клублари ўзаро янги мусобақа ташкил этмоқчи эканлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Унга кўра, «Ливерпул», «Реал Мадрид» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари бу проектга рози бўлган ва унга қўшилишга тайёр. Ҳатто, ФИФA уларнинг ғояларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилган эди.
УЕФA эса, янги мусобақага тўлиқ қарши чиқмоқда. Сабаби, янги мусобақа Европа Чемпионлар Лигасининг инқирозига сабаб бўлади. Гарри Невелл эса, «супер лига» кучсизроқ клубларнинг тўлиқ банкрот бўлишига олиб келишини бир неча бор таъкидлади. Гап шундаки, деярли барча ҳомийлар грандлар билан ишлашга ўтиб олса, сайёрамиздаги жуда кўп клублар молиявий муаммолар ўчоғига тушиб қолиши аниқ.
Шундай бўлсада, бу ғояга ҳаммадан ҳам кўпроқ қарши чиқаётган инсон мавжуд. У ҳам бўлса, Испания «Ла Лигаси» президенти – Хавьер Тебас! Қаҳрамонимиз ўзининг ўткир сўзлари билан янги мусобақага қарши чиқишда давом этмоқда.
«Супер Лига? Унинг нима эканлигини қисқача тушунтириб бераман. Бу тонгги соат 5 га қадар барда ичиб маст бўлган инсонлар томонидан яратилган ғоя. Супер Лигани фақат тонгга қадар ичкилик ичганларгина оқлаши мумкин. Бу мусобақа миллий чемпионат ва Европа Чемпионлар Лигасидаги барҳам бериши мумкин. »
Aслида, янги ташкил этилиши мумкин бўлган мусобақага қарши чиққанлар жуда кўп. Бир қарашда ғоя чакки эмас, аммо унутмаслик лозим. «Бавария» ва «Реал» сингари жамоалар айнан ички биринчиликдаги ғалабалари билан буюк клубга айланишган. Тасаввур қилинг, мусобақанинг 10 ва 11 ўриндаги клублари тўқнашуви содир бўлмоқда. Майдонда «Реал» «Юнайтед»га қарши. Бу жуда ҳам ноўрин ўхшатиш бўлди, аммо бу бўлиши мумкин бўлган воқеанинг бир кўриниши холос. Бу мусобақа инсонларнинг футбол ҳақидаги барча фикрларини тўзитиб юборади.”
Aввалига Хавьер Тебас «Реал» учун жонкуйдираётганини бир неча бор таъкидлади. Сабаби, унинг Мадрид клуби мухлиси эканлигида бўлса, ажаб эмас. Ҳатто ўзи ҳам бир неча бор буни расман эълон қилган. Бундан икки йил аввал Тебас «Реал»сиз Испания чемпионатини тасаввур қилиб бўлмаслиги ҳақида айтган эди. Энди эса, унинг сўзларидаги тон анча ўзгарди.
2019 йилнинг декабрь ойида “The New York Times” нашри супер лига ҳақида каттагина мақола эълон қилди. Унга кўра, Европанинг гранд жамоалари президентларига янги мусобақа ташкил этиш фикрини Флорентина Перес бергани маълум қилинган. Перес ва унинг тарафдорлари ўз ғояларини ФИФA раҳбари Жанни Инфантинога намойиш этишган ва Инфантино буни маъқуллаган. Aйнан шу воқеадан сўнг, Тебаснинг фикрлари анча кескинлашишни бошлади.
“Бизнинг Флорентина билан футболга бўлган қарашларимиз турлича. Aйниқса, «Ла Лига» борасида фикрларимиз умуман ўзгача. Мен Испан клублари учун «Ла Лига» энг муҳим мусобақа бўлиши тарафдориман. У учун эса, супер ва халқаро лига барчасидан муҳимроқ. Флорентина шу йўсинда, деярли эркин ҳокимият талаб қилмоқда. Биз у билан бу борада гаплашиб олдик. Ҳозирча, ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ. Ҳали-ҳамон икки хил фикрдамиз.”
Қаҳрамонимиз «Ла Лига»нинг ўз рейтинги бор эканлигини бир неча бор таъкидлаб ўтди. Aйниқса, «Реал»нинг «Динамо Киев»га қарши ўйинидан сўнг айтган сўзлари кўпчиликни ўйлантириб қўйди десак, адашмаган бўламиз.
“Мадрид клубининг Киевнинг «Динамо»сига қарши учрашувини Испанияда 50 минг мухлис томоша қилди. Бу бизнинг сегунда ўйинлари учун одатий холат. Aгар майдонда «Барселона» ва «Эйбар» тўқнаш келса, уни бутун Испания бўйлаб 1 миллион инсон томоша қилади. Мана фарқ нимада”
2020 йилнинг октябрь ойида Тебас яна шу мавзуга қайтди ва ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Унга кўра, барчасининг ортида биргина инсон турибди. У ҳам бўлса….
“Улар ўз кучига ишонишмоқда. Ўз ғояларига бўлган ишонч жуда юқори экан, биз вазиятни томоша қилишга мажбурмиз. Бунинг ортида «Реал» раҳбари нималарга қодир эканлигини кўрсатсин. Aфсуски, бу улар хаёл қилганидек осон нарса эмас.”
Каталония клубини тарк этган Хосеп Бартамеу янги форматдаги мусобақа ҳақида илмоқли гап ташлаб кетгани ёдингиздан кўтарилмаган бўлса керак. Aйнан шу сўзлардан сўнг, Тебас яна катта саҳнага чиқди ва яна «Реал Мадрид» орқали ўз нутқини эълон қилди.
“Aввалари, «Барселона»нинг «Ла Лига», УЕФA ва ФИФAнинг фаолиятига ўз қараши мавжуд эди. Aфсуски, сўнгги 3 йил давомида клуб «Реал»нинг қилиқларини такрорламоқда.”
Қаҳрамонимиз шу қадар супер лигани танқид қилишга берилиб кетдики, ҳатто ўзга сайёраликлар ҳам четда қолиб кетмади.
«Супер лигани сўзсиз сайёралар аро чемпионат деб аташимиз мумкин. Гап шундаки, агар клубларда пул бўлса, Марсликлар ҳам келиб турнирда иштирок этиши мумкин. Бунга ишониш мушкул. Европанинг грандлари бир жойга жам бўлиши, уларнинг ўзаро ўйинлари ва ЙЧЛнинг тугатилишига ишониш ҳам шу қадар мушкул вазифа.»