Кириш Регистрация

Ўртоқлик ўйинлари. Жанубий Корея Қатардан устун келди, Саудия Арабистони эса Ямайкага ютқазди

Баҳо:
+ | -

Осиёнинг бир қатор терма жамоалари 17 ноябрь, сешанба куни ўртоқлик учрашувларида иштирок этди.

ЖЧ—2022 саралаш босқичида Ўзбекистон терма жамоаси билан бир гуруҳдан жой олган Саудия Арабистони ўз майдонида Ямайкани қабул қилди. Дастлаб саудияликлар Абдуллоҳ ал-Ҳамданнинг голидан кейин олдинга ўтиб олди. Бунга меҳмонлар Дэниэл Жонсон ва Ёван Истнинг голлари билан жавоб қайтарди.

Қайд этиш жоиз, Саудия Арабистони 14 ноябрь куни ҳам Ямайкага қарши баҳс олиб борган ва унда 3:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритганди.

Жанубий Корея ва Қатар терма жамоалари Австриядаги йиғин доирасида ўзаро баҳс юритди. Учрашувнинг илк дақиқасидаёқ Ҳван Ҳи Чан кореяликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 10-дақиқада Алмоиз Али мувозанатни тиклади.

36-дақиқада Ҳван Уи Жо номинал мезбонларнинг иккинчи голини урди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

Ўртоқлик учрашувлари
17 ноябрь, чоршанба
Саудия Арабистони — Ямайка 1:2
Голлар: 1:0 – 29 ал-Ҳамдан, 1:1 – 34 Жонсон, 1:2 – 64 Ист.

Жанубий Корея — Қатар 2:1
Голлар: 1:0 – 1 Ҳван Ҳи Чан, 1:1 – 10 Алмоиз Али, 2:1 – 36 Ҳван Уи Жо.

Бангладеш — Напал 0:0

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:17, 18.11.2020.
Ўқилди: 2361 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6500]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3593]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3193]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2818]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2625]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2196]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2100]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2010]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1768]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1707]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик