Миллатлар Лигасининг 6-туридан ўрин олган сўнгги баҳслар 18 ноябрь, чоршанба куни бўлиб ўтди.
Польша терма жамоаси ўз майдонида Нидерландияни қабул қилди. Учрашувнинг 5-дақиқасида Камил Юзвяк мезбонларни олдинга олиб чиқди. Бунга меҳмонлар 77-дақиқага келиб жавоб қайтара олди: Мемфис Депай пенальтини аниқ амалга оширган ҳолда мувозанатни тиклади. Ўйин якунланиши арафасида Жоржиньо Вейналдум нидерландларнинг иккинчи голини урди.
Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Италия терма жамоаси Босния ва Герцеговина меҳмони бўлди. Андреа Белотти ва Domeнико Берардининг голлари италияликларга ғалаба олиб келди.
Шу тариқа Италия 12 очко тўплаган ҳолда гуруҳни биринчи ўринда якунлади ва ярим финал йўлланмасига эга чиқди. Нидерландия эса 11 очко билан 2-ўринда қолиб кетди.
Миллатлар Лигаси, 6-тур.
Польша — Нидерландия 1:2
Голлар: 1:0 – 5 Юзвяк, 1:1 – 77, пенальти Депай, 1:2 – 84 Вейналдум.
Польша: Фабианьски, Кендзера, Беднарек, Глик, Рэтса (Рибус, 81), Криховяк (Lineтти, 71), Клих, Юзвяк, Зелиньски (Модер, 71), Плахета (Гросицки, 75), Левандовски (Пионтек, 46).
Нидерландия: Крул, ван Анхолт (Вейндал, 70), Хатебур (Думфрис, 57), де Врей, Блинд (де Йонг, 84), Вейналдум, де Йонг, Классен (ван де Бек, 70), Стенгс (Бергейс, 70), Мален, Депай.
Огоҳлантиришлар: Криховяк (15), Юзвяк (76), Беднарек (77).
Босния ва Герцеговина — Италия 0:2
Голлар: 0:1 – 22 Белотти, 0:2 – 68 Берарди.