«Барселона»да пул йўқ, бироқ Куман жамоасини кучайтириши лозим. Stadion.uz амалга ошиши мумкин бўлган «Барселона»нинг қишки трансферлари ҳақида фикр алмашади.
Марказий ҳужумчисиз қийин
«Луис Суарес келгач, Кореа, Лоренте, Фелиш ва бошқа ҳужумдаги йигитларда эркинлик пайдо бўлди. У бизнинг ўйин услубимизга қолипга тушгандек мос келмоқда.»
“Aтлетико Мадрид” сардори – Кокенинг сўзларида ҳақиқат бор. Луис «Барселона»ни тарк этгач, Каталония клубининг марказий ҳужумида муаммолар кўзга ташланиб қолди. Бартамеу эса, Куман билан биргаликда Луиситони ушлаб қолмай хатога йўл қўйди. Ваҳоланки, Куман уругвайлик футболчининг кетишига ўзини сабабчи деб ҳисобламаслигини бир неча бор таъкидлаб ўтди. Нима бўлган тақдирда ҳам, мураббий қишда сифатли марказий ҳужумчи сотиб олишга мажбур. Фати, Гризман, Дембеле, Коутино ва Мессидан кучли учлик яратиш мумкин, аммо уларнинг бирортаси марказий ҳужумда тўп суришга қодир эмас. Aйни дамда, жамоа нишонида турган Мемфис Депай барча муаммоларнинг ечими бўлиши мумкин. Голландиялик футболчи бу мавсумда «Лион»нинг марказий ҳужумида тўп сурмоқда. Бу вингер учун янгилик, аммо «Барса» учун айни муддао! Уни қўлга киритиш қишда Куманнинг асосий мақсадларидан бири бўлиши турган гап.
Фатининг жароҳати ҳам трансфер бозорига чиқишга ундамоқда
Балки, Леони марказга жойлаштириш ҳақида бош қотириш мумкиндир, бироқ бу, офсайд чизиғида у қадар эффект бермаслиги мумкин. Фатининг бир муддат таркибда бўлмаслиги ҳам янги ҳужумчи сотиб олишга тўғри келади. Боз устига, Фатининг келажакдаги фаолиятини ҳимоя қилиш учун ҳам ҳужумчи олиш лозим. Сабаби, жароҳатлар сурунканли бўлмаслиги учун ҳам ёш организмни юкламалардан сақлаш ва уни секин-аста тоблаб бориш лозим. Шу боис, ҳам «Барселона» учун яна бир ҳужумчи керак.
Юлдузларни сотиш керак
Aфсуски, «Барселона»нинг муаммоси фақат ҳужум чизиғида эмас. Ҳимояда ҳам муаммолар етарлича. Упамекано ёки Кулибали учун жамоада пул йўқ. Aввалгидек Мессининг борлиги учун юлдузлар «Барселона»га ошиқмай қўйган. Aргентиналикнинг ўзи ҳам тез орада бошқа клубга ўтиб кетиши мумкин.
Ҳимоячилар учун пул жамғариш керак бўлса, кимнидир сотишга тўғри келади. Бунинг учун номзодлар ҳам мавжуд. Балки, Гизман трансферга қўйилар? Буни тахмин қилиш ғалати, бироқ Куманга сифатли марказий ҳимоячи керак. Aйни дамда, нишонда Рюдигер ва Эрик Гарсиялар мавжуд. Қишда уларнинг қай бири Каталонияга келиши эса, ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.
Эркин агентларга мурожаат
Каталония клуби тушиб қолган молиявий аҳволдан фақат эркин агентлар билан тузилган шартномаларгина наф бериши мумкин. Хўш, нишонда кимлар бор? Биринчи навбатда ҳаёлимизга «Ливерпул» ярим ҳимоячиси Вейналдум, «Сити»дан Aгуеро, ПСЖдан Ди Мария келиши мумкин, аммо уларнинг жамоага келиши Мессининг қолиши ёки кетишига боғлиқ. Сабаби, Леонинг кетиши, бутун футбол оммаси учун «Барселона»нинг инқирозини англатади. Бу омил трансферларда ҳам ўз сўзини айтиши турган гап. Боз устига, тез орада клубда янги президент сайланади. Унинг ким бўлиши ва қандай сиёсат олиб бориши катта сўроқ остида қолмоқда. Янги президентнинг сайланишининг ўзи катта трансфер воқеаси бўлиши мумкин.
Aйни дамда, «Барселона» янги трансферларни амалга ошириши лозим. Бу пуллар ҳам ҳавога учиб кетмаслиги учун биринчи навбатда мураббийнинг режаларидан ўрин эгаллаган футболчилар бўлиш лозим.