Ўзбекистон чемпионатининг 23-тури доирасида «Локомотив» ўз уйида АГМКни қабул қилиб, иродали ғалабага эришди.
Биринчи бўлим сўнгида олмалиқликлар Григалашвилининг голи эвазига ҳисобни очишди.
Иккинчи бўлимнинг 77-дақиқасида ҳакам АГМК дарвозаси томон пенальти белгилади. Марат Бикмаев 11 метрли жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, мувозанатни тиклади. Ўйинга қўшиб берилган 3-дақиқа якунланиш арафасида эса мезбонларнинг ҳужуми самарали чиқди. Бикмаев 18 метрлардан йўллаган зарба натижасида тўп тўрга бориб тушди.
Шу тариқа, "Локомотив" ўз очколарини 31тага етказиб, жадвалда 8-ўринга кўтарилиб олди.
Суперлига. 23-тур
ЛОКОМОТИВ – АГМК - 2:1
19 ноябрь 2020 йил. Тошкент. «Локомотив» стадиони. 16:30
Голлар: Элгужа Григалашвили 45, - 0:1 (Мирғиёс Сулаймонов). Марат Бикмаев 78 пенальти, - 1:1. Марат Бикмаев 90+3, - 2:1 (Кирилл Погребняк).
«Локомотив»: 35.Жавоҳир Илёсов, 5.Славко Дамянович (52.Жалолиддин Жумабоев, 65), 7.Кахи Махарадзе (77.Диёржон Туропов, 46), 8.Вадим Афонин (19.Авазбек Ўлмасалиев, 65), 9.Кирилл Погребняк, 14.Азизбек Амонов (10.Марат Бикмаев, 65), 20.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 25.Жавоҳир Алижонов, 26.Дилшоджон Комилов (80.Фарруҳжон Иброҳимов, 82), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 37.Шерзод Файзиев,
АГМК: 32.Суҳроб Султонов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Миржамол Қосимов (30.Жасур Умаров, 70), 7.Элгужа Григалашвили (31.Сайдулло Раҳматов, 70), 11.Мурод Тошматов, 17.Санжар Турсунов (10.Шаҳзод Нурматов, 79), 20.Мирғиёс Сулаймонов, 21.Мате Ватсадзе (9.Зафар Полвонов, 79), 23.Йован Жокич, 44.Бобур Йўлдошев, 77.Арсланмират Аманов (94.Ҳусниддин Ғофуров, 70).
Огоҳлантиришлар: Муроджон Тошматов 88.
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Достон Мирзараимов
Назоратчи: Мамур Саидқосимов
Комиссар: Сардор Қудратуллаев