"Барселона" президентилигига номзод Виктор Фонт агар у "кўк-анорранглилар"нинг президенти этиб сайланса, "Реал" ҳимоячиси Серхио Рамосни сотиб олишга тайёрми, деган саволга жавоб берди.
"Агар буни Хави мендан сўраса ва бу молиявий томондан мақсадга мувофиқ бўлса, мен Рамос билан шартнома имзолаган бўлар эдим", - деди Фонт Cadena COPE нашрига берган интервьюсида.
Шу билан бирга, Фонт "Манчестер Сити" дан Эрик Гарсияни ёки "Ювентус"дан Матийс де Лигтни "Барселона"нинг марказий ҳимоя позициясига олиб келишни маъқул кўрмоқда.
Аввалроқ, Фонт жамоа бош мураббийи сифатида Хавини олиб келиб ниятида эканлигини айтганди.