Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

«Арсенал» ёзда катта трансферни амалга оширмоқчи

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби ёзги трансфер ойнаси олдидан «Атлетик Бильбао» ҳужумчиси Нико Уильямсга бўлган қизиқишини янада кучайтирди. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, 23 ёшли футболчининг шартномасида 90 миллион евро миқдорида товон пули белгиланган. Бироқ «канонирлар» Уильямснинг трансферини 50 миллион фунт стерлинг (тахминан 57,5 миллион евро)га баҳоламоқда. Қайд этилишича, «Атлетик» ҳужумчи борасидаги жиддий таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Жорий мавсумда Уильямс барча мусобақаларда 28 та ўйинда иштирок этиб, 4 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2035 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали тақдим этган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати ҳозирда 50 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 23:08, 21.04.2026.
Ўқилди: 2984 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик