«Спартак» бош директори Шамиль Газизов "Чемпионат"га берган интервьюсида жамоанинг 19 ёшли футболчиси Остон Ўрунов ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
— Ўрунов — юқори савиядаги футболчи. Шу пайтгача у билан бирга ишлаганларнинг барчаси буни билишади. Россияда бундай савиядаги футболчи кўп эмас.
— Мухлислар қачон уни майдонда кўришади?
— Бу менга боғлиқ савол эмас. У кўп ўйинда майдонда тўлиқ ҳаракат қилмади. Мамлакат пешқадами «Зенит»га қарши баҳсда Ўрунов ҳар томонлама яхши ўйнади. У ўзини йўқотиб қўймади. Амалда бу учрашув унинг учун дебют ўйин бўлди. Бу позицияда ундан нима хоҳлашади? У барчадан тўпни олиб қўйишини, гол уришини, ҳаммани алдаб ўтишиними? Ўрунов — универсал футболчи. Ҳа, у ҳозирча рақобатда ютқазяпти, аммо ҳозирча. Агар «Спартак»ни олиб қарайдиган бўлсак, биринчи кунданоқ жамоага киришиб кетган ўйинчини топиш қийин.
— Шунинг учун уни «Герта»га бермадингизми?
— Биз уни дарҳол сотиб юбориш учун харид қилмагандик. Ўруновга талаб бор ва бундан кейин ҳам бўлади. Остон Европанинг жуда кучли жамоасида ўйнайди, «Спартак» эса уни янада кучли қилади. Трансфер олдидан мен Тедескодан сўрадим: «У бизга керакми?» Доменико трансферга розилик берди.
— Агар у қарши бўлганида-чи?
— У ҳолда Ўрунов бошқа жамоа сафига ўтган бўларди. Ишонинг, кейин бундан афсусланардик. Бу вариант мен учун ёмон бўлардим: мен зўр футболчини рақиб жамоага бериб қўйишни истамасдим. Бундай қилолмайман.