«Ливерпул» устози Юрген Клопп АПЛда интрига ошганидан хурсанд.
«Мен Пепнинг шартнома муддатини узайтирганидан хурсандман. У билан бирга рақобатга киришиш ҳар доим менга манзур келган. Лекин бизларнинг клубда яна бир-икки йил ишлашимиз чемпионлик кафолатланган дегани эмас. Қолган жамоаларнинг ҳам йилдан йилга кураш таклиф этиб келаётганлиги қувонарли ҳол ва бу мени ўсишга ундайди.
Бу йил Лемпард янги жамоа қурмоқда. Артета бир икки марта ўз сўзини айтди. Бунинг устига жорий мавсум "Тоттенҳем" ҳам қўрқинчли кўринишда. Чемпионлик учун кураш бу сафар қизиқ бўлади деган умиддаман», - дейди немис мутахассиси.